currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистоннинг рақамли валютасини яратиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистоннинг рақамли валютасини яратиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон

calendar

14.03.2024

eye

81

Ўзбекистоннинг рақамли валютасини яратиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, агентлик ва Tether компанияси Ўзбекистонда крипто-активлар ва блокчейн инфратузилмаси соҳасида технологияларни ривожлантириш, шунингдек, инновацияларни рағбатлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Томонлар Ўзбекистонда блокчейн технологиясини, стабил токенларни ва активларни токенизация қилишни ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда иқтисодий ўсиш ва инновацияларни рағбатлантиришда ҳамкорлик қилади.  

Ўзаро ҳамкорлик крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш, CBDC (Central Bank Digital Currency) ва активларни токенизация қилиш технологияларини жорий этиш, блокчейн ва крипто-активлар технологиялари соҳасида аҳолининг хабардорлиги ва саводхонлигини ошириш мақсадида таълим ташаббуслари бўйича ҳамкорлик қилишга қаратилган бўлади.  

Tether ва агентлик республиканинг тегишли идоралари билан биргаликда тезроқ, хавфсизроқ ва тежамкор транзакцияларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистоннинг рақамли валютасини яратиш бўйича ҳамкорлик қилади.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Tether стабилкоинларни чиқариш ва улардан фойдаланиш ҳамда рақамли молия соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Tether (USDT) токени Tether компанияси томонидан 2014 йилда чиқарилган. Ушбу токенни ишлаб чиққанларнинг асосий ғояси – бозор иштирокчиларига курси АҚШ доллари курсига боғланган, яъни нисбатан ўзгарувчан бўлмаган крипто-активдан фойдаланиш имкониятини яратишдир.  

Яъни, бир USDT нархи 1 АҚШ долларига тенг (1 USDT = 1 АҚШ доллари). USDT токени барқарор токенлар орасида биринчи ўринни эгаллайди ва халқаро криптоплатформаларда капиталлашув ва айланма бўйича энг яхши учта крипто-активлар қаторига киради.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 226

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 399

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 125

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 351

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.