currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга етди

Ўзбекистон

calendar

23.04.2024

eye

95

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми уч ойдан қарийб 6,4 миллиард долларга етди.

Қайд этилишича, 2024-йилнинг январь—март ойларида эришилган кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 фоизга кўп.

Шунингдек, уч ой давомида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 15,8 миллиард долларга етган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 миллион долларга ёки 6,2 фоизга ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 фоиз улушни эгаллаган — уч ойда қарийб 6,1 миллиард долларга етган.

Январ—март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 184 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи савдо алоқасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 фоиз), Россия (17,7 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,1 фоиз) ва Жанубий Кореяда (3,4 фоиз) қайд этилган.

  • экспорт – 6,4 миллиард доллар;
  • импорт – 9,4 миллиард доллар.

ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

  • Хитой – 3 миллиард доллар;
  • Россия – 2,8 миллиард доллар;
  • Қозоғистон – 937,7 миллион доллар;
  • Туркия – 656,3 миллион доллар;
  • Жанубий Корея – 544,1 миллион доллар;
  • Франция – 337,1 миллион доллар;
  • Германия – 268,1 миллион доллар;
  • Туркманистон – 235,2 миллион доллар;
  • Афғонистон – 224,8 миллион доллар;
  • Ҳиндистон – 213 миллион доллар.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 031

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 897

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 058

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 523

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.