currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбошимчалик билан қурилган иморатлар аёвсиз бузилади

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар аёвсиз бузилади

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

277

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар аёвсиз бузилади

Маълумки, ердан мақсадли фойдаланиш устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади. Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари ер тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўриб келмоқда.

Кадастр агентлиги директори томонидан республика ҳудудларида ер ва кадастр назорати тадбирларини янада кучайтириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Эндиликда дронлар ёрдамида назорат тадбирлари олиб борилиб, “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан тақдим этилган космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликлар аниқланади.  

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни аниқлаш ва қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйиш чора-тадбирлари хусусида Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошхўжаев қуйидагиларни маълум қилди.  

–Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида “Долзарб 40 кунлик” доирасида ер назорати ишларини фаоллаштириш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни аниқлаш ва қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан кескин чораларни кўриш учун доимий ишчи гуруҳлар тузилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.  

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 27 октябрь куни ўтказилган йиғилишда республикада 2 миллион 400 мингдан ортиқ хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқлиги, уларнинг кадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий замин бўлиши таъкидланиб, ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини якунига етказиш вазифаси қўйилган эди.  

Бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Сенатига юборилган “Ноқонуний ўзлаштириб олинган ҳамда мазкур ерларга ўзбошимчалик билан қуриб олинган объектларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни кутишаётгани сир эмас.  

Ҳужжати йўқ уйларга кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин айрим “уддабуронлар” тезкорлик билан иморат қуриб олиб, “бу уйни 5-10 йил олдин қурганман деб иддао қилсам ҳужжатлаштириб оламан” деб ўйлаши натижасида ҳудудларда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, қурилиш қилаётганлар ҳам учрамоқда.  

Аммо “қонун чиқса, уйимга ҳужжат қилиб оламан” деб ноқонуний қурилиш бошлаб юборганлар хато ўйлашади. Сабаби, Кадастр агентлиги томонидан ерларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича космик съёмкалар, хариталари бор. Улар ёрдамида 5-10 йил, ҳатто 20 йил ортга қайтариб текширишимиз мумкин. Бу жараёнда инсонлар фақат ўзларига моддий зарар кўришлари билан бир қаторда, жиноий жавобгар бўлишлари мумкин.  

Сабаби, биринчидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик, у ерга ноқонуний қурилмани амалга оширганлик учун қонунчилигимизда маъмурий жавобгарликдан, жиноий жавобгарликкача чоралар белгиланган. Шунинг учун бундай тоифадаги инсонлар ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан иморат қураётган бўлса, ўз-ўзидан тўхтатишларини ва ерни асл ҳолатига қайтаришларини сўраймиз.  

Қабул қилиниши кутилаётган қонунда ҳозирги даврда эгаллаб олиб қурилиш қилаётган биноларга ҳуқуқни эътироф этиши назарда тутилмаган. Аксинча, ҳозирда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилиш қилаётганлар қонунбузарлик турига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.    

Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197-1 ҳамда  229-1-моддаларида белгиланган. Энг муҳим қисмига тўхталиб ўтамиз. 229-1-модданинг биринчи қисмига кўра, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  

229-1-модданинг иккинчи қисмида суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 927

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 160

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 005

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.