Ҳуқуқ
27.01.2025
95
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон Фармонига асосан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови жорий этилди. Ушбу нафақаларни тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.
Ҳозирги кунда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 568000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилган.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг тоифасига ким киради?
2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон Президент Фармонига асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача бола учун парваришлаш нафақасини олиш учун, 18 ёшгача бўлган ногиронлиги мавжуд бола белгиланган тартибда «Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг» тоифасига кириши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони иловасида, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу рўйхат асосида парваришлаш нафақасини ажратиш кўриб чиқилади.
Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга (отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилгандан сўнг ТИЭК (Тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари) ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотларини вақтинчалик ёки доимий яшаш жойидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг ахборот тизимига юборади.
Агар 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола ОИТСнинг 4 босқич ногиронлиги бўлса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотларини вақтинчалик ёки доимий яшаш жойидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг ахборот тизимига юборади. Ушбу маълумотларни шакллантириш тартиби билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги 119-сон қарорининг 5-6 иловалар орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига “проактив шакл”да парваришлаш нафақасини тайинлаш тартиби қандай?
Ушбу маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига келиб тушгач, жамғарма ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ва унинг қонуний вакилининг қариндошлик аълоқаларини тасдиқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигига юборади. Вазирликлар жамғарма томонидан келиб тушган маълумотларни ўзларининг ахборот тизимлари орқали ўрганиб чиқади ва жамғармага маълумотларни юборадилар.
Агар вазирликлар томонидан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланмаса нафақа тўлаш рад этилади. Ушбу текшириш жараёнлари проактив шаклда яъни афтоматлашган шаклда амалга ошрилади Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси тайинланганда, Жамғармага берилган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ҳамда унинг қонуний вакили ҳақидаги электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар келади.
Парваришлаш нафақасини ажратиш қандай сабабларга кўра рад этилиши мумкин?
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш рад этилган тақдирда, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ҳамда унинг қонуний вакили ҳақидаги электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига нафақа тайинланиши рад этилгани ва унинг сабаблари кўрсатилган СМС-хабар юборилади.
Агар ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаса нафақани тўлаш рад этилиши мумкин. Бошқа ҳолатларда нафақани тўлаш рад этилиши мумкин эмас. Парваришлаш нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби билан, Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги 119-сон қарорининг 3-4 иловалар орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Нафақа олиш ҳуқуқига эга шахсларга нафақалар тижорат банкининг филиаллари орқали тўланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2021 йилдаги ПҚ-5102-сон қарори нинг 1 иловасига кўра, Пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳар ойнинг 5 санасига қадар пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига молиялаштириш. Кўзда тутилган яъни нафақалар тижорат банклари орқали ҳар ойнинг 5 санасига қадар ўша ой учун тўлаб берилади.
18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага нафақа ногиронлик муддати белгиланган оҳирги ой учун ҳам тўланади. Шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлган ой учун ҳам тўланади. Агар нафақа олувчининг яшаш жойи ўзгарса нафақалар ўзгарган янги яшаш жойининг банк филиали орқали тўлаб борилади.
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.