Ҳуқуқ
05.07.2024
1 670

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари моддий ёрдам пули берилади.
1. Моддий ёрдамнинг миқдори қанча?
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун 648 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилади.
Моддий ёрдам Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.
2. Моддий ёрдамни олиш учун кимга мурожаат қилиш лозим?
Моддий ёрдамни олиш учун аввало фуқаро Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган бўлиши лозим.
Шундан сўнг мазкур моддий ёрдам автоматик тарзда тайинланади.
Реестрга киритиш эса қуйидаги усуллар бири орқали амалга оширилади:
маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва маҳалла раиси томонидан уйма-уй юриш натижасида шакллантирилган сўровномага асосан;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёки бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилган мурожаатларига асосан.
3. Фуқаро кўчиб кетганда моддий ёрдамни қандай олади?
Моддий ёрдам олувчилар бошқа туман (шаҳар)га кўчганида моддий ёрдамни тўлаш янги яшаш жойи бўйича давом эттирилади. Бундай ҳолда моддий ёрдамни тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича моддий ёрдамни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
4. Моддий ёрдам «Мурувват» уйларига жойлаштирилганларга бериладими?
Моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолатларда вақтинчалик тўхтатилади:
кетма-кет 3 ойдан кўп вақт мобайнида моддий ёрдамни етказиб берувчи Халқ банкидан моддий ёрдам олинмаганда;
фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;
фуқаро «Мурувват» интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштирилганда;
моддий ёрдамни тўхтатиш тўғрисида фуқаро ариза берганда.
Моддий ёрдамни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан ариза берилганида тикланади.
5. Моддий ёрдам қайси ҳолатларда бекор қилинади?
Моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
фуқаро вафот этганда;
тайинланган моддий ёрдамга ҳуқуқлар йўқолганда;
доимий яшаш учун Ўзбекистон ташқарисига чиқиб кетилганда.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...