currencies image

12 928,27 UZS

18,47

usd

currencies image

13 462,21 UZS

46,35

eur

currencies image

129,66 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларUZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда

UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда

Ўзбекистон

calendar

05.12.2024

eye

140

UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда

Компания мобил алоқа сифатини яхшилаш ва узлуксиз маълумот узатишни таъминлаш имконини берадиган иккита муҳим лойиҳани амалга оширди.
 

 

 

Шу тариқа UZTELECOM кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланаётган сифатли хизматлар ва технологиялардан фойдаланиш имконини таъминлаб, Ўзбекистоннинг барча аҳолиси учун рақамли имкониятларни ривожлантиришда давом этмоқда.   

 

Мобил тармоқ трансформацияси

Компания ривожида ўз мобил тармоғининг трансформацияси муҳим босқич бўлди. Модернизация мобил алоқа сифатини яхшилаш ва бутун мамлакат бўйлаб фойдаланувчиларга янада ишончли ва тезкор хизматлар тақдим этиш имконини беради. Лойиҳа йирик шаҳарлар ва чекка ҳудудларни қамраб олди, бу тармоқ қамровини сезиларли кенгайтириш, ва ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаш имкониятини яратди. Инфратузилманинг янгиланиши частота спектри рефарминги, бешинчи авлод (5G) тармоқларини жорий этиш ва абонентлар учун кенг имкониятлар кўламини очувчи энг янги технологиялар жорий этишни ўз ичига олди.

 

 

 

Бугунги кунга келиб мобил тармоқни модернизациялаш бўйича кенг кўламли ишлар якунланди. Натижада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказида 5G жорий этилди. Энди юқори тезликдаги (10 Гбит/с) Интернетдан бутун республика бўйлаб фойдаланиш мумкин, бу Ўзбекистонни МДҲда 5G қамровига эга биринчи давлатга айлантиради.

 

Тармоқ модернизацияси – бутун республика бўйлаб юқори технологик ва ҳамёнбоп мобил алоқани яратиш бўйича узоқ муддатли стратегиянинг бир қисмидир. UZTELECOM бундан буён ҳам абонентларни ишончли ва замонавий алоқа билан таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаб бориш мақсадида, энг янги технологиялар татбиқини давом эттиришни режалаштирган.

Интернетга юқори тезликда уланишни таъминлаш

Кенг кўламли модернизация доирасида UZTELECOM ўз инфратузилмасини Интернетга юқори тезликда уланиш учун илғор ечими бўлмиш GPON технологияларига асосланган замонавий оптик толали тармоқларга ўтказмоқда. GPON 1 Гбит/с ва ундан юқори уланиш тезлигини таъминлаб, қулай ишлаш, ўқиш ва дам олиш учун барқарор ва ишончли боғланиш имконини беради. Компания абонентларининг 92 фоизи аллақачон бу технологиянинг афзалликларини муносиб баҳолай олдилар.

Компаниянинг техник жамоаси ҳар куни юзлаб километр оптик толали алоқа линияларини қурадилар. Компания магистраль транспорт тармоғининг ўтказиш қобилияти 70 Тбит/с.га етди, бу бутун мамлакат бўйлаб юқори уланиш тезлиги ва алоқа сифатини таъминлашга имкон бермоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли, Ўзбекистон аҳоли яшаш пунктларининг 96 фоизи, жумладан энг чекка ҳудудлар ҳам юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

 
Абонентлар учун илғор комплекс хизматлар

Компания илғор технологияларни жорий этиш туфайли ўз хизматларини такомиллаштириб, уларни мамлакатнинг барча аҳолиси учун ҳамёнбоп ва қулай қилишда давом этмоқда.

 

 

 

Чунончи, мисол тариқасида айтсак, UZTELECOM қулай ечим – конвергент хизматларни жорий этди: улар уй телефонияси, интерактив телевидение, уй Интернети ва мобил алоқани ягона пакетга бирлаштириш имконини беради. Абонентлар битта шахсий ҳисоб орқали барча уланган хизматларни бошқаришлари мумкин, бу жараённи максимал даражада содда ва қулай қилади.

Уй ва бизнес учун фойдали яна бир ечим – мол-мулкнинг назорати ва хавфсизлигини таъминловчи қулай ва ишончли видеокузатув тизимлари.

UZTELECOM давр билан ҳамнафасликда юқори сифат, ҳаммабоплик ва инновацияларни уйғунлаштириб, ўзининг Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи етакчиси мақомини дадил исботламоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 619

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 108

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 068

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
956

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.