currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолатларда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи чекланиши мумкин?

Қандай ҳолатларда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи чекланиши мумкин?

Ҳуқуқ

calendar

04.07.2025

eye

581

Қандай ҳолатларда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи чекланиши мумкин?

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти ривожланиб борар экан, уларнинг турли ресурслардан ахборот олиш, олинган ахборотлардан эркин фойдаланиш, ахборотлар билан бўлишишга бўлган талаб ва эҳтиёжи сезиларли тарзда ошиб бормоқда. Сабаби, фуқаролар ҳукумат томонидан амалиётга киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамиятда бўлаётган ўзгаришларни ахборот шаклида қабул қилишади ҳамда мавжуд маълумотлардан фойдаланишади. Ахборот олиш ҳуқуқи, эркин фикрлаш, сўз эркинлиги каби инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари конституциявий қонунчилик асосида белгилаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак.

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.

Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Мисол учун абютрент, олий таълим муассасасига ҳужжат топширишда, университет тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга саналади. Шунингдек, ишга жойлашмоқчи бўлаётган шахс, ўз ҳудудидаги бандликка кўмаклашиш марказларига бориб, бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Айтмоқчи бўлганимиз, ахборот олиш ҳуқуқи, ҳар бир шахснинг субъектив ҳуқуқи ҳисобланади.

Ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборот бундан мустасно.

Ўз навбатида айтиб ўтиш керакки, қуйидаги маълумотлар, махфий ахборот сифатида баҳоланмайди:

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни рўёбга чиқариш тартиби тўғрисидаги, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонунчилик ҳужжатлари;

экологик, метеорологик, демографик, санитария-эпидемиологик, фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар;

Давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилади. Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейига қараб ахборот олиш ҳуқуқи чекланишига йўл қўйилмайди.

Агар сўралаётган ахборот махфий бўлса ёки уни ошкор этиш натижасида шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етиши мумкин бўлса, ахборотни бериш рад этилиши мумкин.

Сўралаётган ахборотни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабар сўров билан мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан беш кунлик муддат ичида юборилади.

Рад этиш тўғрисидаги хабарда сўралаётган ахборотни бериш мумкин эмаслиги сабаби кўрсатилиши керак.

Махфий ахборот мулкдори, эгаси ахборотни сўраётган шахсларни бу ахборотни олишнинг амалдаги чекловлари тўғрисида хабардор этиши шарт.

Ахборот берилиши қонунга хилоф равишда рад этилган шахслар, шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда қопланиши ёки маънавий зиён компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.

 

 

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
687

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
574

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
535

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
514

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.