Ўзбекистон
31.12.2025
658

2025 йилнинг 17 декабрдаги Ҳукуматнинг 796-сон қарори билан (796-сон) “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади:
- 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
- 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади:
- давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда:
- суғурталанган шахслар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда;
- юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган даврда;
- қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
- ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи мавжуд бўлса.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади:
- 10 ойдан 24 ойгача (24 ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 75 фоиз;
- 25 ойдан 60 ойгача (60 ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 85 фоиз;
- 61 ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда – 100 фоиз.
Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Даромадни яшириш қандай оқибатларга олиб келади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланган.