currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларВасиятнома бўлмаса, мерос қандай бўлинади? Муҳим 11 саволга жавоб

Васиятнома бўлмаса, мерос қандай бўлинади? Муҳим 11 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

15.11.2023

eye

969

Васиятнома бўлмаса, мерос қандай бўлинади? Муҳим 11 саволга жавоб

Ўзбек оилаларида ҳамма ҳам васиятнома ёзмайди. Ўзидан кейин қоладиган мол-мулкини оғизда фарзандларига тақсимлаб бериши мумкин, аммо расман васиятнома ёзиб қолдирмайди. Бу эса айрим ҳолатларда меросхўрлар ўртасида мулкий низолар, хусусан, мол-мулкни талашишга сабаб бўлади.

Мерос ўзи қандай тақсимланади, улушлар қандай аниқланади? Васиятнома бўлмаса ҳам нималар мерос бўлиб ўтади? Кимлар меросхўр бўлади-ю, кимлар бўлолмайди? Hudud24.uz қуйида қонун бўйича (васиятномасиз) ворислик билан боғлиқ асосий саволларга жавоб беради.

1. Нималар ўз-ўзидан мерос бўлиб ўтади?

Мерос қолдирувчи вафот этган кунда унга тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос бўлиб ўтади, фақат унинг шахси билан бевосита боғлиқ қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ташқари:

·       ташкилотга (юридик шахс) аъзолик, унда иштирок этиш ҳуқуқи (агар қонун ёки шартномада тақиқланган бўлмаса);

·       ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;

·       алимент олиш ҳуқуқи ёки уни тўлаш мажбурияти;

·       пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;

·       мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар (масалан, асар муаллифи сифатида эътироф этилиш).

Меросхўрлар ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида мерос қолдирувчининг мажбуриятлари (қарз, кредит) учун жавобгар бўладилар.

2. Кимлар меросхўр бўлиши мумкин?

Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган кишилар, шунингдек, мерос қолдирувчи ҳаётлигида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари меросхўр бўлишлари мумкин.

Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлса, пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, суд қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.

Мерос очилганда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақатгина васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.

3. Кимлар меросхўр бўлолмайди?

Мерос қолдирувчини ёки эҳтимолий меросхўрлардан бирини қасддан ўлдирган, уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар меросхўр бўлолмайди. (Аммо васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасддан кейин васиятнома орқали мерос қолдириши мумкин).

Мерос қолдирувчининг охирги хоҳиш-иродасига тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзи ёки ўзига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёки меросдаги улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар мерос ҳуқуқини бутунлай йўқотади.

Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар ана шу болаларининг мулкига ворис бўлолмайди.

Шунингдек, мерос қолдирувчини таъминлаб туриш мажбуриятини бажармаган, ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган болалар (фарзандликка олинганлар) қонун бўйича ворислик ҳуқуқига эга эмас.

Нолойиқ меросхўрлар суд томонидан бошқа меросхўр(лар)нинг аризаси билан ворисликдан четлатилади.

4. Мерос биринчи навбатда кимга тегади?

Васиятнома бўлмаганда мерос қонун бўйича қуйидагича навбатда тақсимланади:

Мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил унинг қарамоғида бўлган ва у билан биргаликда яшаган меҳнатга қобилиятсиз шахслар улардан ташқари бошқа меросхўрлар бўлган тақдирда меҳнатга қобилиятсиз боқимлар ворисликка чақирилаётган навбатнинг меросхўрлари билан биргаликда мерос оладилар.

Меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли. Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишуви асосида, агарда меросхўрлар келишолмаса суд тартибида амалга оширилади.

5. Меросхўр меросни олгунча вафот этса, унинг улуши қандай тақсимланади?

Агар меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этса, унинг улуши авлодларига тенг миқдорда ўтади (тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик). Масалан, агар ўғил (қиз) отаси ёки онасидан олдин вафот этган бўлса, унинг болалари бобоси ёки бувисининг вафотидан сўнг қолган меросга нисбатан тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўр бўлади.

Агар меросхўр мерос очилганидан кейин, лекин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг меросхўрларига ўтади (мерос трансмиссияси).

6. Кимлар меросдан мажбурий улуш олади?

Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, васиятнома ёки қонун бўйича ворис бўлганда ушбу меросхўрга тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб олади.

7. Меросда хотиннинг (эрнинг) ҳуқуқи қандай?

Никоҳ давомида олинган мол-мулк эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланади. Масалан, 5 кишилик оила (3 та фарзанд, эр ва хотин)да эр вафот этди. Банкда унинг номига очилган омонатда 500 млн сўм маблағ қолди. Ушбу омонат эрнинг номига очилган бўлса-да, пуллар никоҳ даврида орттирилганлиги сабабли умумий мулк бўлиб, унинг тенг ярми: 250 млн сўм хотиннинг улуши ҳисобланади. Шунда умумий мулкдан хотиннинг улуши чегириб ташланиб, қолган 250 млн сўм меросхўрлар ўртасида бўлинади:

8. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома қаердан ва қачон олинади?

Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. Ушбу гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

9. Меросни рад этса бўладими?

Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Бунда мерос очилган жойдаги нотариусга ариза берилади. Меросхўр меросдан воз кечганида кимнинг фойдасига меросдан воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли.

Шуни ёддан чиқармаслик керакки, меросдан воз кечгандан кейин фикридан қайтиб қолса, уни қайтариб олиб бўлмайди.

10. Меросхўрлардан бири топилмаса-чи?

Агар меросхўрлардан кимларнингдир қаердалиги номаълум бўлса, қолган меросхўрлар ва нотариус уларнинг турган жойини аниқлаши ҳамда чақириши шарт.

Қаердалиги аниқланиб, чақирилган меросхўр келмаса ва меросдан ҳам воз кечмаган бўлса, бошқа меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятини унга хабар қилиши керак. Уч ой ичида ушбу меросхўр алоқага чиқмаса, бошқа меросхўрлар унинг улушини ажратиб қўйиб, ўзаро меросни тақсимлаши мумкин. Шунингдек, меросхўрнинг қаердалиги бир йил давомида аниқланмаса ҳам шу қоидалар қўлланилади.

Ҳомила бўлган, аммо ҳали туғилмаган меросхўр бўлса, мерос у туғилганидан кейингина тақсимланади. Шунга қарамай, ҳомила ҳолида бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўр тирик туғилса, қолган меросхўрлар унга тегишли бўлган мерос улушини ажратган ҳолдагина меросни тақсимлаши мумкин.

11. Кимлар мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга?

Мерос очилгунча уч йил давомида мерос қолдирувчи билан бирга яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

Мерос қолдирувчи билан мол-мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар (масалан, эр ёки хотин) мерос тақсимланишида мерос таркибидан умумий мулк бўлган мол-мулкни асл ҳолида олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

Бунда бошқа меросхўрларнинг ҳуқуқларига зарар етказилмаслиги керак. Агарда мулкни бутун (асл ҳолатда) олиш натижасида бошқа меросхўрларга етарли даражада улуш қолмаса, орадаги фарқ пул ёки мол-мулк билан тўланиши лозим.

 

Муроджон Нажмиддинов,

Hudud24.uz колумнисти

 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 784

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 722

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 614

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.