currencies image

12 591,71 UZS

84,40

usd

currencies image

14 821,70 UZS

153,86

eur

currencies image

160,18 UZS

1,38

ru



АсосийЯнгиликларБанкларни санация қилиш ва тугатиш тартибига оид муҳим қоидалар

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартибига оид муҳим қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

02.07.2025

eye

61

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартибига оид муҳим қоидалар

Янги қабул қилинган “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1070-сонли Қонуни банкларни сақлаб қолиш, тўловга қобилиятсизлик ҳолатларини бартараф этиш ва уларни тугатиш жараёнларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш қоидаларини белгилаб беради.

Банкларни санация қилиш нима?

Банкларда тўловга қобилиятсизлик ҳолати юзага келганда уларнинг ўта муҳим вазифалари узлуксизлигини таъминлашга, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган санация қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш.

Банкни санация қилиш учун қуйидаги асослар бўлиши лозим.

банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизликнинг юзага келиш эҳтимоли юқорилиги;

банклар томонидан кўрилган чоралар, шунингдек,  Марказий банк томонидан қўлланган назорат чоралари тўловга қобилиятсизликни бартараф этишга қодир бўлмаганлиги ёхуд 6 ой ичида бунинг эҳтимоли мавжуд эмаслиги;

банкнинг тизимли аҳамиятга молик эканлиги ёки тизимли аҳамиятга молик бўлмаган банкни мажбурий тугатиш орқали белгиланган мақсадларга эришиб бўлмаслиги сабабли санация қилиш зарурлиги.

Санация қилиш воситалари қуйидагилардан иборат:

активлар ва мажбуриятларни ўтказиш (сотиш);

оралиқ банкни ташкил этиш;

ҳисобдан чиқариш ва (ёки) конвертация қилиш.

Қонунга кўра, санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар Марказий банк банкнинг активлари ва мажбуриятлари, шунингдек балансдан ташқари моддалари баҳолашдан ўтказилишини таъминлайди.

Баҳоловчи Марказий банкка қуйидагиларни ўз ичига олган хулосани тақдим этади:

банкни санация қилиш бошланган кунда мазкур банкни мажбурий тугатиш ташаббус қилинган бўлса, санация қилинаётган банк акциядор ва кредиторлари кўриши мумкин бўлган зарарларнинг миқдори;

санация қилинаётган банкнинг акциядорлари ва кредиторлари кўрган ҳақиқий зарарлар миқдори;

юқорида кўрсатилган зарарлар ўртасидаги фарқ.

Марказий банк  санация қилинаётган банк тузган шартномалар бўйича унинг тўлов ва ўтказмаларга доир муайян мажбуриятларини 6 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳақли.

Қандай ҳолларда банк фаолиятини мажбурий тугатиши мумкин?

Қонунга кўра, банк фаолиятини тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.

Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.

Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг розилигига асосан амалга оширилади.

Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари ва суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.

Улашиш: