Содда талқин
25.05.2024
490
“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-79-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита);
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Инспекция);
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (Агентлик).
Бунда:
Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳукуматга ўтказилди
Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Мактаб дарсликларига оид талаблар нималардан иборат?
Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди