currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларВьетнамда Ўзбекистон—Вьетнам қўшма савдо уйи очилади

Вьетнамда Ўзбекистон—Вьетнам қўшма савдо уйи очилади

Ўзбекистон

calendar

20.03.2024

eye

61

Вьетнамда Ўзбекистон—Вьетнам қўшма савдо уйи очилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Вьетнам Савдо-саноат палатаси ўртасида Хошимин шаҳрида Ўзбекистон—Вьетнам қўшма савдо уйини очиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Жорий йил 18-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Б.Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрига бўлиб турибди.

Ташриф доирасида 19 март куни икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Ветнам бизнес форуми ҳамда B2B форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.

Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда 100 дан ортиқ йирик ветнам ва ўзбек компаниялари вакиллари қатнашди.

Форум доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Тадбир якунлари бўйича, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ветнам Савдо-саноат палатаси ўртасида Ветнамнинг Хошимин шаҳрида Ўзбекистон-Ветнам қўшма савдо уйини очиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 198

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.