currencies image

12 861,83 UZS

8,07

usd

currencies image

13 497,20 UZS

0,54

eur

currencies image

125,47 UZS

0,53

ru



АсосийЯнгиликларВояга етмаганларнинг хорижга чиқиш тартиби қандай?

Вояга етмаганларнинг хорижга чиқиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

18.12.2024

eye

91

Вояга етмаганларнинг  хорижга чиқиш тартиби қандай?

– Қизим Корея Республикасидаги олийгоҳга ўқишга кирди. Лекин ҳали 17 ёшга тўлмаган. Унинг хорижга чиқиш учун паспорти бор. Қизим ўқишга кетиш учун давлатимиздан чиқаётганида менинг назоратимсиз хорижга кета оладими? Вояга етмаганларнинг хорижга чиқиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига кўра, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига розилиги, улар бевосита маълумотларни йиғиш пунктига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. Сўровнома ЯИДХП орқали юборилганда ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади.

Юқоридаги Низомга асосан фарзандингиз ҳамроҳсиз чет элга чиқишига Сиз билан турмуш ўртоғингиз нотариал тасдиқланган розилик берсангиз, у Кореяга ўқишга ўзи кетиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 431

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


19-ноябр 2024, 12:35
2 111

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


14-декабр 2024, 07:32
2 083

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 043

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.