Ўзбекистон
09.07.2025
1 350

Декрет пули бу аёллар ҳомиладорлик ва туғруқ таътили вақтида оладиган нафақа пули бўлиб, у меҳнатга лаёқатсизлик даврида аёлнинг моддий таъминотини кафолатлаш учун белгиланади.
Қонунчилигимизда декрет пули бериш тартиби белгиланган бўлиб, Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Кундалик ҳаётда ходим кетма-кет равишда декретга чиқиши мумкин. Бундай ҳолатларда декрет пули тўланадими агар тўланса умумий юз фоиз тўланадими деган саволлар кўп учрамоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига 1-илова “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 35-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
— ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
— ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
Этибор беринг, умумий иш стаж ҳақида эмас, айнан ишга қабул қилинган кундан кейинги стаж ҳақида гап кетмоқда. Яъни айтайлик, 10 йиллик иш стажига эга аёл, бошқа янги ишга қабул қилинди ва орадан 6 ой ўтгач декретга чиқди, декрет пули 75 фоиз тўланади.
Демак, агар ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача иш стажига эга бўлса, декрет пули 75 фоиз тўланади.
Айтайлик, аёл 2025 йил январь ойида ишга кирди. 6 ойдан сўнг декретга чиқиб кетди, бу ҳолатда аёлга декрет пули 75 фоиз тўланади. Энди ҳудди шу аёл, декретдан сўнг бола парвариш таътилига чиқиб, 2-фарзандига декретга чиқди. Бу ҳолатда эса 100 фоиз тўланади, сабаби аёлни ишга қабул қилинганига 12 ойдан ошди.
Юқоридагиларга асосан ходим биринчи фарзандига декретга чиқишдан аввал 12 ой тўлиқ ишлаган бўлса 100 фоиз тўланади. 12 ойдан кам ишлаган бўлса 75 фоиз тўланади.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.