currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларWallstreet-online.de: Тошкент халқаро инвестиция форуми — энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда инвестициявий имкониятларни кенгайтирадиган муҳим воқеадир

Wallstreet-online.de: Тошкент халқаро инвестиция форуми — энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда инвестициявий имкониятларни кенгайтирадиган муҳим воқеадир

Life Style

calendar

26.04.2024

eye

87

Wallstreet-online.de: Тошкент халқаро инвестиция форуми — энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда инвестициявий имкониятларни кенгайтирадиган муҳим воқеадир

Германиянинг оммабоп "wallstreet-online.de" сайтида шу йилнинг 2-3 май кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига (TXИФ) бағишланган мақола жойлаштирилди.

Нашрда қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 93 фоизга ўсган ва 2030 йилга бориб мамлакат сармоясини 250 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Тошкентда бўлиб ўтадиган форум энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, туризм, кончилик ва "рақамли" иқтисодиёт каби турли соҳаларда сармоявий имкониятларни кенгайтирадиган муҳим воқеадир.

"Форум хорижий инвесторларга янги Ўзбекистонга кириш имконини беради. Унинг мақсади "Ўзбекистон-2030" стратегиясига мувофиқ мамлакатнинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштиришдир", — дейилади мақолада.

Қайд этилишича, форум ўз фаолияти давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий истиқболи ва тараққиётини яхшилашга, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва тараққиётни молиялаштиришни кўпайтиришга, шунингдек, тоза энергияга инвестициялар ҳажмининг сезиларли ўсишига ҳисса қўшган.

"2023 йилда Ўзбекистонга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 19,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 93 фоизга ўсди, ташқи савдо айланмаси эса 62,6 миллиард долларни ташкил этиб, рекорд даражага етди", — дея таъкидланган нашрда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 014

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 779

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 040

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 512

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.