Ҳуқуқ
30.10.2024
176
Бугунги кунда аксарият жамоат жойларида, хиёбонлар, савдо марказлари ҳамда кутубхоналарда Интернетга Wi-Fi орқали уланиш жорий қилинган. Ўзи Wi-Fi хизматини кўрсатиш тартиби қандай?
– Аввало, Wi-Fi хизматлари ва Wi-Fi хизмати ташкилотчиси тушунчаларига аниқлик киритиб олиш зарур.
Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш Қоидаларига кўра, Wi-Fi хизматлари деганда маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун Wi-Fi технологияси бўйича четки ускуналарга фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига ускунадан фойдаланишни тақдим этиш тушунилади.
Wi-Fi хизмати ташкилотчиси – маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун Wi-Fi технологияси бўйича ўзларининг четки ускуналаридан, мижозлар ёки ташриф буюрувчилар ҳисобланадиган тор доирадаги фойдаланувчиларга ускунадан фойдаланишни тақдим этадиган маълумотлар узатиш тармоғи оператори ёки маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари провайдери ёхуд абонент – юридик шахс.
Интернетдан жамоат бўлиб фойдаланиш пунктида бир марталик маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари фойдаланувчиларга Жамоат фойдаланиш жойларида интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўрсатилади.
Wi-Fi хизмати ташкилотчиси чекланган доирадаги фойдаланувчиларга пулсиз ёки пуллик асосда Wi-Fi хизматлари кўрсатиши мумкин. Фойдаланувчиларнинг чекланган доирасини аниқлаш шартлари Wi-Fi хизмати ташкилотчиси томонидан белгиланади. Wi-Fi хизматини кўрсатишда сессиянинг амал қилиш давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак.
Wi-Fi хизмати ташкилотчиси бўлган абонент-юридик шахс томонидан ўз ҳудудида бепул Wi-Fi хизматини ташкил этиш оператор ёки провайдер билан тузилган шартномага мувофиқ оператор ёки провайдернинг аппарат-дастурий воситалари асосида амалга оширилиши мумкин.
***
– Wi-Fi хизмати ташкилотчисининг қандай мажбуриятлари бор?
– Wi-Fi хизмати ташкилотчиси:
оператор ёки провайдер билан биргаликда, фойдаланувчиларнинг шахсини идентификациялаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилган веб-ресурслари (log-файллар) ҳисобини юритиш бўйича аппарат-техник чора-тадбирлар кўриши;
оператор ёки провайдер билан биргаликда, ахборот ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлашга, Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этишга, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни, шунингдек порнографияни тарғиб қилишга қаратилган ахборотнинг ва тарқатилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа ахборотнинг тарқатилишига йўл қўймасликка қаратилган чораларни кўриши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади
Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.