Ўзбекистон
23.01.2024
155
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазиятни таҳлил қилди.
Келтирилишича, ўтган йил давомида 1,69 млн дона автотранспорт воситалари сотилган, бу 2022 йилга нисбатан 18%га кўп. 2023 йилдаги энг юқори кўрсаткичлар май ва октябрь ойларида, сотувлар 156 ва 186 мингта машинадан ошганида қайд этилган.
Бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорларидаги вазият
2023 йилда Ўзбекистонда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган.
Мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг савдо кўрсаткичларига келсак, 2023 йилда Ўзбекистонда 333 мингдан ортиқ маҳаллий енгил автомобиллар сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўп.
Хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар бозори
Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси йил давомида 2,4 баробар ошди ва 46 мингта автомобилни ташкил этди.
2023 йилнинг 11 ойида енгил автомобиллар импорти сезиларли даражада - 2,2 баробар ошди ва 1,56 миллиард долларни (19,4 трлн. сўм) ташкил этди.
Автомобиль бозорининг ушбу сегментида машина импортининг ўсишига асосан божхона тўловларининг камайиши таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, янги хорижий автомобиллар импортининг ўсиши кичик автомобилларга божхона тўловларининг пасайишига олиб келди.
Ишлаб чиқариш ва автокредитлари
Икки йил ичида маҳаллий енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 2021 йилдаги 236 минг донадан 2023 йилда 395 минг донагача 1,6 баробар ошди.
Бундан ташқари, ўзбекистонликлар автомобиль сотиб олиш учун кўпроқ кредит олишни бошладилар. Хусусан, 2022 йилда автокредитлар бериш 2,3 баробарга ошиб, 19,6 трнл. сўмни ташкил этди.
2023 йилнинг 11 ойида аҳолига 34,6 трлн. сўмлик автокредитлар берилди, бу 2021 йилга нисбатан 4,4 баробарга кўп.
Иккиламчи автомобиль бозори
Бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6%га ўсиб, 1,16 миллион донага етди.
Электромобил бозоридаги вазият
Ўзбекистонда электр двигателли автомобилларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. 2023 йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этган.
Энг кўп электромобиллар - қарийб 71% пойтахтда, Сурхондарё вилояти эса - 123 та, энг кам электрокарлар сотилган.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
Энди маст ҳолда автомобиль бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этиладими?
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.
Айни пайтда Ўзбекистон йўлларида 100 мингта носоз автотранспорт ҳаракатда юрибди
Ҳозир республикада жисмоний шахсларга тегишли 3 млн.дан ортиқ автотранспорт воситалари фойдаланишда бўлиб турибди.