Ўзбекистон
25.10.2023
1 589

Yandex Go такси хизмати Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Қайд этилишича, компания республика қонунчилигига мувофиқ ишлайди ва аллақачон маҳаллий юридик шахсни рўйхатдан ўтказган. 1 декабрга қадар Ўзбекистон серверларида маълумотларни қайта ишлаш ҳам маҳаллийлаштириш режалаштирилган. “Бу хизмат маҳаллий компания томонидан тегишли солиқларни ҳисобга олган ҳолда тақдим этилишини англатади. Ҳозир жараёнларни йўлга қўйяпмиз”, — дейди компаниянинг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинсов. Қайд этиш мумкин, аввалроқ, Солиқ қўмитаси Yandex Go компаниясига огоҳлантириш берганди. Унга кўра, агар компания Ўзбекистонда 1 декабрга қадар солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмаса ва белгиланган солиқларни тўламаса мамлакатда ушбу хизмат блокланиши маълум қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
“Yandex.Go” 2 ой ичида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши керак — Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси Yandex.Go хизматларини тақдим этувчи Ridetech International B.V компаниясидан икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиб, Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқларни тўлаш ва мижозларга фискал чек тақдим этишни талаб қилди. Талаблар бажарилмаган тақдирда, платформадан фойдаланиш блокланади.
Қашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди
Ноқонуний текшириш учун Ғузор туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жавобгарлиги таъминланган.
Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилиняпти
2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади.