Ўзбекистон
03.05.2023
1 294
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уни тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги туфайли, сўнгги олти йилда уларнинг сони 6 баравар ошиб, бугунги кунда 2 миллионга етди. Тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлар 26 мингтага, 100 миллион долларга етказганлар эса 220 тага етди. Таъкидлаш лозимки, эски Конституцияда тадбиркорлик қилиш эркинлиги кафолатланади, деган норма билан чекланиб, тадбиркорларнинг тўлақонли фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқларига доир махсус норманинг белгиланмаганлиги ҳуқуқий тизим учун “бўшлиқ” ҳисобланарди. Эндиликда, Конституциянинг 67-моддасига кўра “Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли”, деган мазмундаги норманинг киритилиши орқали мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг энг асосий конституциявий кафолатлари белгилаб қўйилди. Хўш, тадбиркорлик фаолиятини самарали юритишда мазкур норма қандай аҳамият касб этади? Биринчидан, тадбиркорларни қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканлигининг белгиланиши, даромад олиш асосий мақсади бўлган тадбиркорлар учун иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида фаолият юритиш ҳуқуқини конституциявий кафолатлайди. Дарҳақиқат, қаерда даромад олиш имконияти бўлса, капитал ва инвестициялар шу тарафга қараб ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланади. Бу бозор иқтисодиётининг олтин қоидаларидан бири ҳисобланади. Бунда, муайян фаолият билан шуғулланиш бўйича қонун ҳужжатларида ҳеч қандай тақиқ қўйилмаганлиги муҳим аҳамият касб этади. Иккинчидан, ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи тадбиркорларга ўз бизнес стратегияларини бошқа шахсларнинг, давлат органи ва уни мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз, ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини беради. Таъкидлаш лозимки, Хорватия, Эстония, Польша каби мамлакатлар конституцияларида ҳам шундай мазмундаги нормалар мавжуд. Конституцияга киритилган мазкур қўшимчалар эркин бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга доир асосий ёндашувини белгилайди ҳамда “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” принципи асосида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мезонларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйди. Бу эса, ўз навбатида, тадбиркорлар эркин ва самарали фаолият юритишига, бизнес муҳитини яхшилашга, ички ва ташқи савдо ривожланишига, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини оширишга хизмат қилади.
Мақсуд Мустафоев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасидаги 8та давлат идоралари биноси бизнес лойиҳалари учун тадбиркорларга берилади
Президент тадбиркорларга Юнусобод туманида лойиҳалар учун бўш жой топиш қийинлигини айтди. У Амир Темур шоҳ кўчасидаги саккизта давлат идорасининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва ерости автотураргоҳига эга меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга беришни таклиф этди.
Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.
Айрим тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади
Бунинг учун, 2024-2026 йилларда тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.