Ўзбекистон
28.09.2023
1 096

Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги “Inter logistiks” МЧЖга қарашли омборнинг маълум бир қисми божхона омбори мақомига эга. Божхона омбори – тадбиркорлик субъектларининг лицензияланадиган фаолият турига киради. Бунда омбор эгаси — тадбиркорлик субъекти бошқа тадбиркорларнинг Ўзбекистонга олиб келинган товарларини, содда қилиб айтганда, ҳали “растаможка” қилинмаган товарларни ўзаро келишув асосида божхона расмийлаштируви якунлангунига қадар сақлаб туради. Дунё амалиётида, жаҳон тажрибасида бу каби омборлар божхона омбори деб юритилади. Ҳозирда республикамизда тегишли лицензияга эга 400 га яқин божхона омборлари фаолият юритмоқда. “Юқоридагилардан келиб чиқиб, божхона омборлари, хусусан ёнғин содир бўлган омбор ҳам божхона органларининг бино ва иншоотлари сирасига кирмаслигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади
Бу тартиб 1 июндан 2027 йил 1 июнгача амал қилади.
Андижондаги буюм бозорида ёнғин чиқди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғинни ўчириш учун 20 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.
Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши жароҳатланди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғин оқибатида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона ов қуроли учун гилзалар фош бўлди
“Яллама” чегара божхона пост терминалида “Газел”даги курерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган.