currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар“Ёшлар дафтари”га кирганларга кўрсатиладиган 25 ёрдам тури

“Ёшлар дафтари”га кирганларга кўрсатиладиган 25 ёрдам тури

Ўзбекистон

calendar

25.07.2023

eye

9 171

“Ёшлар дафтари”га кирганларга кўрсатиладиган 25 ёрдам тури

“Ёшлар дафтари”га кимлар киритилади? “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

  • оила аъзоси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
  • боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
  • ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
  • I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
  • фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
  • жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
  • ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
  • юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
  • зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
  • “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
  • ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
  • даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
  • муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
  • психологик маслаҳатга муҳтож;
  • никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
  • деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
  • ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
“Ёшлар дафтари”га киритилганларга қандай ёрдамлар берилади?
  1. Моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
Моддий ёрдам БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда тўлаб берилади. Бунинг учун бир марталик моддий ёрдам ажратишни сўраб маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза берилади. Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади. 2. Ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатлари қоплаб берилади. 3. Ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади. 4. “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида ўқитиш хизматини кўрсатган давлат ва нодавлат таълим ташкилотига субсидия ажратилади. 5. Ўқиш харажатларининг қолган қисми ариза берувчи томонидан таълим ташкилотига тўлаб берилади. 6. Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратилади. 7.Томорқа ер эгаси бўлган ёки деҳқончилик билан шуғулланиш учун, шу жумладан, янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдони ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия ажратилади. 8. Ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади. 9. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида ижарага берувчи ташкилотга қоплаб берилади. 10. Ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади. 11. Ёшларга профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилади. 12. Ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади. 13. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратилади. 14. Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратилади. 15. Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижара харажатлари қоплаб берилади. 16. Бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия ажратилади. 17. “Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади. 18. Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб берилади. 19. Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратилади. 20. Ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратишга кафиллик берилади. 21. “Ёшлар дафтари”га киритилган, никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратишда мувофиқ берилади. 22. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун субсидия ажратилади. 23. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади. Бунда эр-хотиннинг ҳар иккиси ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) бўлиши, мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган, илгари мақсадли дастурлар доирасида имтиёзли ипотека кредитлари орқали квартира ёки якка тартибдаги уй-жойлар билан таъминланмаган, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ёки уй-жойлар таъминоти билан боғлиқ бошқа имтиёзлардан фойдаланмаган ҳамда ҳар иккиси ёки бири “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиши талаб этилади. 24. Ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланади, тадбиркорликка жалб қилинади. Кредитлар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида 14 фоизлик ставкада:
  • оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
  • чорвачилик (четдан келтирилган наслли қўй ва эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
  • боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган ёшларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарур хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин. Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир ёш учун 33 миллион сўмгача миқдорда мутаносиб равишда белгиланади. 25. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси ташкил этилади. Ёшлар қачон “Ёшлар дафтари”дан чиқарилади? Ёшлар қуйидаги ҳолларда “Ёшлар дафтари”дан чиқарилади:
  • тегишли тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганлиги бундан мустасно);
  • бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
  • тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
  • ўз аризасига кўра;
  • “Ёшлар дафтари”га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
  • бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
  • суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
  • вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг “Ёшлар дастури”га киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни “Ёшлар дафтари”дан чиқаришга йўл қўйилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 774

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 608

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
12-сентябр 2023, 14:00
2 405

“Бир ойлик армия” тўловини қоплаб бериш, 33 млн сўмгача нақд пулда кредит: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 имтиёз

hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича мақолаларни доимий равишда тақдим этиб келмоқда. Навбатдаги мақолада ёшларнинг армияга бориш харажатлари, ижара тўловларини қоплаш тартиби, тадбиркорлик учун кредитлар ҳақида батафсил тушунтириш берилади.

cover image
8-сентябр 2023, 14:00
4 328

Ўқиш контракти, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун субсидиялар: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 муҳим имтиёз

Ўтган сафарги мақолада “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун дастлабки 5 та имтиёз ҳақида маълумот берилган эди. Ёшларга бундан ташқари контракт пули, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун ҳам субсидиялар берилиши мумкин. hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги имтиёзларга тўхталади.

cover image
7-сентябр 2023, 14:00
4 257

Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 25 га яқин имтиёзлар назарда тутилган. hudud24.uz уларнинг айримларидан фойдаланиш ҳақида маълумот беради.

cover image
1-сентябр 2023, 14:00
4 750

Айрим талабаларга конрактининг 50 фоизи тўлаб берилади: имтиёздан фойдаланиш ҳақида 5 та муҳим маълумот

“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларга контракт пулининг бир қисми қоплаб берилади. Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади? Имтиёз қайси ОТМларда амал қилади? “Супер контракт” ҳам тўлаб бериладими? Қаерга мурожаат қилиш керак? hudud24.uz қуйидаги мақолада ушбу имтиёздан фойдаланиш тартибини тушунтиради.