Ўзбекистон
24.06.2024
2 088
Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?
Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?
🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.
Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.
❗️Энг муҳими ҳужжатлардан фойдаланиш бепул.
⏩ Сайтда 1700 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, ҳужжатлар саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз:
▫️Мулкка етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш
▫️Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш
▫️Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.