Ўзбекистон
02.10.2021
1 275

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри қошидаги Қоракўл ёшлар театрида навбатдаги янги асар тақдимоти бўлди. Унда драматург Қўчқор Норқобил асари асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчонов саҳналаштирган (Рассом Жалолиддин Раҳимов, режиссёр Достон Хақбердиев) “Замон Авлонийси” спектакли намойиш этилди.
Саҳна асари заҳматкаш устоз Тўхтамурод Жумаевнинг ҳаёт йўли ҳақида бўлиб, унинг шогирдлари тақдирида ўзгаришлар ясагани, Қоракўл халқаро математика мактабига асос солиш йўли акс эттирилган. – Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, “Буюк хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби, “Қоракўл мактаби” асосчиси Тўхтамурод Жумаевнинг ҳаёт йўлини анчадан буён ўрганиб юрардим,– дейди драматург Қўчқор Норқобил. – Шу саҳна асарини ёзишга қарор қилдим. Жамиятда ўқитувчи улуғланса, юксалиш бўлади. Устозларнинг қадрига етиш керак. Саҳна асари томошабинни шунга чорлайди. Премьерада Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Ш. Саломов, ОАВ вакиллари ҳамда асар қаҳрамони Қоракўл халқаро математика мактаби асосчиси, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаевнинг оила аъзолари иштирок этишди.Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.