currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЗамонавий компьютер харид қилиш энди муаммо эмас

Замонавий компьютер харид қилиш энди муаммо эмас

Life Style

calendar

13.02.2026

eye

37

Замонавий компьютер харид қилиш энди муаммо эмас

Бугун ҳаётимизни замонавий технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Компьютер саводхонлигига эга инсон қайси соҳада бўлмасин муваффақиятга эриша олади. Айнан компьютер орқали уйда ўтириб минглаб доллар даромад қилаётганлар бор. Бироқ, ҳамманинг ҳам имконияти замонавий ва сифатли комьютер харид қилишга етмайди. Давлатимиз раҳбари саъй-ҳаракати ва топшириқлари билан компьютер харид қилиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредит ажратиш тартиби йўлга қўйилган. Хўш, бу имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин?

Мазкур саволга Yurkitob.uz платформасида эълон қилинган Ё
шларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилишда кафиллик бериш ва ушбу кредитлар фоизларини компенсация қилиш тартиби бўйича услубий қўлланма орқали жавоб олишингиз мумкин.

 

Мазкур услубий қўлланма «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити ажратилиши бўйича муҳим маслаҳатларни тўплаб ва компьютер харид қилишда кафиллик бериш ва ушбу кредитлар фоизларини компенсация қилиш тартиби бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қўлланмада асосий тушунчалар, умумий қоидалар, давлат хизмати кўрсатиш тартиби, истеъмол кредити ва микроқарз бўйича маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилиниши бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома шакли билан ҳам ушбу услубий қўлланма орқали танишиш мумкин.

Yurxizmat.uz платформасида қонунчиликнинг турли йўналишларига оид 120 дан ортиқ китоблар мавжуд. Бу китоблар қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан такомиллаштириб борилади. Yurxizmat.uz – сизнинг ҳуқуқий ёрдамчингиз.

Карим ЗАРИПОВ,

“Адолат” МҲАМ бош маслаҳатчиси

Улашиш: