Life Style
14.01.2024
432
Конституцияга кўра, давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун Қуролли Кучлар тузилади. Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга. Ўзбекистоннинг миллий хавфсизликни таъминлашдаги позицияси Мудофаа доктринасида белгиланган.
Хўш, Мудофаа доктринасининг ўзи нима?Мудофаа сиёсати қандай тамойилларга асосланади?Ўзбекистон нималарни миллий хавфсизликка таҳдид ҳисоблайди? Қуролли Кучларга нималар киради ва ундан қачон фойдаланилади? Қуролли Кучларга раҳбарлик қандай ташкил этилган?
Hudud24.uz сайти Мудофаа доктринасига оид муҳим жиҳатлар бўйича тушунтириш беради.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мудофаа доктринасининг ўзи нима?
Мудофаа доктринаси (ҳарбий доктрина ҳам деб аталади)давлатнинг мудофаа сиёсатидаги позицияси, қуролли кучларнинг вазифалари ва уни қўллаш асосларини белгилаб берувчи ҳужжат ҳисобланади.
Яна ҳам соддароқ айтса, мудофаа доктринаси – бу ҳарбий соҳада миллий хавфсизликни таъминлашга қаратилган расмий қарашлар, тамойиллар ва ёндашувлар тизими. У халқаро ҳуқуқ нормалари ва миллий қонун ҳужжатларига асосланади, шунингдек, мамлакатнинг миллий манфаатларидан келиб чиқади.
Аксарият давлатлар ҳарбий доктриналари уларнинг муаллифлари томонидан “мудофаа” сифатида тавсифланади ҳамда урушдан қочиш ёки можароларга аралашишдан ўзини тийиш таъкидланади. Аммо уларнинг ўхшашлигига қарамай, ҳар бир доктрина ўзига хос.
Масалан, АҚШнинг 2006 йилга Миллий хавфсизлик стратегияси “Америка уруш ҳолатида”(терроризмга қарши курашиш назарда тутилган) сўзлари билан бошланади. Унда мамлакат хавфсизлигини таъминлашда асосий урғу ядровий ва юқори аниқликдаги қуроллар, мудофаа тизимлари (шу жумладан, ракетага қарши мудофаа), алоқа ва разведка тизимларга қаратилган. Стратегияда эҳтимолий душман томонидан тажовузнинг олдини олиш учун превентив, шу жумладан, ядровий зарбалар бериш имконияти таъкидланган.
2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейинги Буш доктринасида(АҚШнинг 43-президенти Жорж Бушнинг турли ташқи сиёсат тамойилларини тавсифловчи ибора)мудофаа сиёсати агрессив тус олган. Хусусан, доктрина АҚШга мамлакат хавфсизлигига эҳтимолий таҳдидларни бартараф этиш (ҳаттоки, унга бевосита таҳдид бўлмаса ҳам) учун бошқа давлатлар ҳудудида преветив урушларни олиб бориш имкониятини берган.
Хитой 1998 йилдан 2009 йилгача миллий мудофаа сиёсатини 6 маротаба янгилаб, унда АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасида АҚШнинг мавжудлигини тилга олиб, мудофаа учун ядро қуролидан фойдаланиш мумкинлигини таъкидланади.
Австралия эса 2009 йилда қабул қилинган доктринасида мамлакат стратегик манфаатларини мустақил ҳимоя қилиши, айни пайтда ядровий таҳдид юзага келганда АҚШ ёрдамига таяниши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон илк бор 1995 йилда ўзинингҲарбий доктринасини қабул қилган. 2018 йилга келиб, ушбу ҳужжат Мудофаа доктринаси билан алмаштирилган.
Доктрина мудофаа характерига эга бўлиб, Ўзбекистон армиясининг мамлакат ташқарисидаги ҳарбий ҳаракат ва операцияларда иштирок этишини, шунингдек, унинг ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва объектларни жойлаштиришни назарда тутмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий иттифоқ ва коалицияларга қўшилмайди.
Мудофаа сиёсати қандай тамойилларга асосланади?
Мудофаа деганда давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа чоралар тушунилади.
Доктринага асосан Ўзбекистон ҳеч бир давлатни ўзига душман деб ҳисобламайди ва барча низоларни тинч восита ва музокаралар билан ҳар қилишга интилади.
Шунга асосан мудофаа сиёсатидаги асосий принциплар сифатида қуйидагилар белгиланган:
Шунингдек, Ўзбекистон 2007 йилда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги Шартномани ратификация қилган. Мазкур шартнома принципларига содиқлик Мудофаа доктринасининг асосий тамойилларидан бири қилиб олинган.
Ўзбекистон нималарни миллий хавфсизликка таҳдид ҳисоблайди?
Доктринада ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган асосий таҳдидлар сифатида қуйидагилар кўрсатилган:
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, ахборот-коммуникация маконида Ўзбекистон суверенитетига, мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ҳамда аҳолининг тинч ҳаётига таҳдид солувчи мафкуравий ва психологик ҳаракатлар ҳам миллий хавфсизликка таҳдид ҳисобланади.
Ўзбекистон Қуролли Кучларига нималар киради?
Қуролли Кучлар давлат ҳарбий ташкилотининг ва мамлакат мудофаа тизимининг негизи бўлиб, ҳарбий можароларни жиловлаш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган.
Мудофаа доктринасига кўра,Қуролли Кучлар таркибига қуйидагилар киради:
Қуролли Кучларни қўллаш Конституция, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мамлакат мудофаасини режалаштиришга доир бошқа ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
Қуролли Кучларни қўллаш шакллари ва усуллари ҳақиқатан юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳамда тажовузкор ҳаракатлар хусусиятини ҳисобга олиб белгиланади.
2024 йил январида Global Firepower халқаро компанияси томонидан эълон қилинган дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон армияси 65-ўринни эгаллади.Рейтингдан 145 та давлат ўрин олган. Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан уч поғонага пастлаб, Марказий Осиё бўйича биринчиликни Қозоғистонга бериб қўйган.
Аммо News&World Report тадқиқоти натижаларига кўра Ўзбекистон армия қудрати бўйича 87 та давлатдан 18 ўринни эгаллаган.
Қуролли кучларга раҳбарлик қандай ташкил этилган?
Мамлакат мудофаасига ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Президенти —Қуролли Кучларнинг Олий бош қўмондони амалга оширади. У мудофаа сиёсатининг ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди.
Қуролли Кучлар таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиянинг марказий девонлари, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг бошқарув органлари амалга оширади.Қуролли Кучлар олдига қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан уларга тезкор раҳбарликни Қуролли Кучлар Бош штабининг бошлиғи амалга оширади.
Уруш даврида мудофаа вазири бир пайтнинг ўзида Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони ўринбосари ҳисобланади.
Тинчлик даврида Қуролли Кучлар Бош штаби ташкилий жиҳатдан Мудофаа вазирлиги таркибига киради ва вазирга бўйсунади, уруш даврида эса Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонининг ишчи органига айланади.
Ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар кўринишларининг ўзгаришларига, ҳарбий-сиёсий вазият шароитларига, замонавий ҳарбий можаролар хусусиятига, давлат ҳарбий ташкилотини ривожлантириш вазифалари ва йўналишларига боғлиқ ҳолда Мудофаа доктринаси ўзгартирилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси – асосан чорраҳаларда, йўл бўйида металл устунларга ўрнатилиб, автомобилларнинг давлат рақами белгиларини аниқлайди.
Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолисини огоҳлантирди
Тошкент кўчаларида зирҳли ҳарбий техникалар ҳаракатланади.
Президент мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси халқаро мусобақада ғолиб бўлди
NATO стандартларига асосланган ушбу мусобақада иккинчи ўринни АҚШ ҳамда Корея Республикаси жамоаларига эгаллади.