currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЖаҳон банки “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси учун 143 миллион доллар имтиёзли кредит ажратмоқда

Жаҳон банки “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси учун 143 миллион доллар имтиёзли кредит ажратмоқда

Ўзбекистон

calendar

24.04.2024

eye

80

Жаҳон банки “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси учун 143 миллион доллар имтиёзли кредит ажратмоқда

Пойтахтимизда “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳасинниг тақдимоти ўтказилди.

Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва бинолар секторида тоза энергияга хусусий сармояни жалб қилиш учун муҳитни ривожлантиришга ёрдам беради. 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги “Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида татбиқ этилади. У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан амалга оширилади. 

Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминовнинг сўзига кўра, мамлакатимизда энергия истеъмолининг 50 фоизи бинолар секторига тўғри келади. 

Мазкур лойиҳа доирасида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси мамлакат бўйлаб қишлоқ ва шаҳарларда фаолият юритувчи Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларига қарашли муассасаларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштиради. Лойиҳани амалга ошириш давомида 2023–2028 йилларда 500 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, шифохоналар ва поликлиникалар энергия самарадорлигини ошириш мақсадида модернизация қилинади ва таъмирланади, – деди У.Мамадаминов. 

Жаҳон банки томонидан 2021 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва соғлиқни сақлаш муассасаларида энергия самарадорлигини ошириш орқали бир йилда 7000 ГВт/соатдан ортиқ энергияни тежаш мумкин. Шундан 6810 ГВт/соатга яқини иссиқлик, 240 ГВт/соатдан ортиғи эса электр энергияси кўринишида иқтисод қилиниши мумкин. 

Қайд этилганидек, лойиҳа асосида 500 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектининг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланган. Уларнинг иссиқлик изоляцияси, вентиляция, ҳавони тозалаш ва ёритиш тизимларининг ишлаши такомиллаштирилади. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 023

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 819

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 055

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 514

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.