Ўзбекистон
29.01.2026
42

Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат муносабатларини самарали тартибга сольиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва ишлаб чиқариш жараёнининг барқарорлигини ошириш меҳнат ҳуқуқининг асосий вазифаларидан биридир. Жамоа шартномаси ушбу вазифаларни амалга оширишда асосий механизмлардан бири сифатида шаклланган бўлиб, у ходимлар жамоаси билан иш берувчи ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларда келишувга эришиш имконини беради. Ўзбекистон қонунчилигида жамоа шартномаси институти шаклланган бўлсада, амалиётда унинг мажбурий ёки ихтиёрий экани борасида турли қарашлар мавжуд. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25-моддасида иш берувчининг мажбуриятлари кўрсатилган.
Унда иш берувчининг мажбуриятларига нималар кириши бирма-бир санаб ўтилган. Булар, иш берувчининг мажбуриятлари ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 25-моддасида кўрсатилган “ушбу Кодексда белгиланган тартибда жамоа музокараларини олиб бориши, шунингдек жамоа шартномасини тузиши” деган норма, ташкилотда жамоа шартномаси бўлиши мажбурий” англатиши мумкин. Лекин, шу жойида жуда оддий ва деҳқонча савол қўямиз.
Иш берувчининг бир ўзи жамоа шартномасини туза оладими?
Шартнома бир томонлама эмас, икки томонлама имзоланадиган ҳужжатку. Демак, жавоб аниқ, иш берувчининг бир ўзи жамоа шартномасини туза олмаслигини тушунишимиз керак. Жамоа шартномаси тузиш мажбурийми деган саволлар кўплаб келади?
Ҳаттоки, амалиётда меҳнат инспекторлари иш берувчиларни жамоа шартномаси тузмаганлиги учун жаримага тортиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бу қанчалик асосли?
Меҳнат кодексининг 66-моддасига эътибор берадиган бўладиган бўлсак, унда ҳам жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисидаги қарор ва уни тузиш масаласи бўйича жамоавий музокаралар бошлаш тўғрисидаги таклиф исталган тарафдан берилиши мумкинлиги кўрсатилган. “Исталган тараф” деганда, ходимлар томони ҳам, иш берувчи томони ҳам жамоа шартномасини тузиш ҳақида бир-бирларига таклиф билан чиқиши мумкинлигини тушунилади. Меҳнат кодексининг 70-моддасига асосан жамоа шартномаси меҳнат жамоасининг (яъни ходимларнинг) умумий йиғилишида (конференциясида) ҳозир бўлганларнинг 50 фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади. Шундан кейин иш берувчи томони ва ходимлар томони (яъни уларнинг вакиллари) 3 кун ичида уни имзоласа, ана шунда тузилган бўлади жамоа шартномаси. Меҳнат кодексининг 70-моддаси талаби шундай. Яъни, Меҳнат кодексининг 25-моддасидаги иш берувчининг “ушбу Кодексда белгиланган тартибда, жамоа шартномасини тузиши шарт” деган мажбуриятини тўғри тушуниш керак. Энг аввало, модданинг тўлиқ моҳиятига эътибор қаратиш керак. Шунда ушбу мажбуриятнинг амалий талқинини англаш осон бўлади.
Юқорида айтганимдек, иш берувчининг бир ўзи, мустақил ҳолда жамоа шартномасини туза олмайди, бу ҳаммага маълум. Шундан тушуниш мумкинки, Меҳнат кодекси 25-моддасидаги иш берувчининг биз кўриб чиқаётган мажбурияти ўз-ўзидан юзага келмайди. Қачонки, тарафлардан бири жамоа шартномаси керак деб, иккинчи тарафга таклиф киритса ва меҳнат жамоаси йиғилишида ташкилот ходимлари жамоа шартномасини тузилишини ёқлаб, муҳокамага қўйилган жамоа шартномасини маъқуллаб овоз берса, ана шунда иш берувчи томони жамоа шартномасини тузиши шарт бўлади. Ана шундагина иш берувчининг 25-моддадаги биз кўриб чиқаётган мажбурияти юзага келади. Энг қизиқ жойи шундаки, тарафлар (ходимлар томони ва иш берувчи томони) дан бирортаси жамоа шартномаси тузиш зарурлиги ҳақида таклиф киритмаса, ёки меҳнат жамоасининг йиғилишда қатнашган ходимлар, ёхуд уларнинг кўпчилиги овозга қўйилган жамоа шартномасини маъқулламаса, бу ташкилотда жамоа шартномаси тузилмайди. Мана, шу жиҳатдан, жамоа шартномаси ташкилотлар учун мажбурий бўлмаган ҳужжат ҳисобланади.
Хулоса қиладиган бўлсак, жамоа шартномаси мавжуд бўлган ташкилотларда меҳнат интизоми, ходимлар мотивацияси, ижтимоий ҳимоя ва корпоратив маданият юқори бўлади.
Шунинг учун жамоа шартномаси нафақат ҳуқуқий институт, балки замонавий корхоналарда бошқарув самарадорлигини оширувчи стратегик механизм сифатида қаралмоқда. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман жамоа шартномасини тузиш иш берувчи учун ҳам, меҳнат жамоаси учун ҳам мақсадга мувофиқ, чунки у қонунчиликда акс эттирилмаган бир қатор масалаларни тартибга солиш имконини беради.
Хакимова Зебиниса,
Мирзо Улуғбек тумани адлия бўлимидавлат хизматлари маркази директори
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.