Ҳуқуқ
25.08.2026
526

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддасига асосан, ҳуқуқбузарга нисбатан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш жазоси қўлланилиши мумкин. Ушбу жазо ҳуқуқбузарни жамият учун фойдали бўлган жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат. Суд томонидан бундай жазо 8 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади.
Суд томонидан тайинланадиган жамоат ишларининг муддати 8 соатдан 240 соатгача бўлиши мумкин.
Яъни ҳуқуқбузар белгиланган вақт давомида жамият учун фойдали бўлган ишларни бажариши керак. Агар у ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтида амалга оширилади.
Жамоат ишларини бажариш учун қайси объектга юборилиши ва қандай ишларни бажариши эса ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.
Қонунчилик айрим тоифадаги шахсларни бундай жазодан истисно қилади.
Хусусан, жамоат ишлари:
пенсия ёшига етган шахсларга, 18 ёшга тўлмаганларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга ҳамда ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Демак, суд жамоат ишларини тайинлашда шахснинг ҳолатини ва унинг ушбу тоифалардан бирига кириш-кирмаслигини ҳам ҳисобга олади.
Ҳа. Ушбу жамоат ишлари ҳақ тўланадиган ишлар ҳисобланади.
Бироқ муҳим жиҳати бор: жамоат ишларига жалб этилган шахснинг иш ҳақининг 50 фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади.
Шундай қилиб, агар шахснинг алимент бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, унинг жамоат ишларидан оладиган даромадининг ярми ушбу қарзни қоплашга сарфланади.
Жамоат ишларига суд қарори билан жалб қилинган шахс белгиланган жазони ўташи керак.
Агар у жазони ўташдан бўйин товласа, масала яна суд томонидан кўриб чиқилади. Бундай ҳолатда жазонинг ўталмаган қисми бошқа жазога алмаштирилиши мумкин.
Бунда:
▪️4 соат жамоат иши — 1 кун маъмурий қамоққа;
▪️ 8 соат жамоат иши — БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилади.
Лекин маъмурий қамоқ 15 суткадан, жарима эса БҲМнинг 20 бараваридан ошмаслиги керак.
Яна бир муҳим қоида бор. Шахс жазони ўташдан бўйин товлаган вақти жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Масалан, унга маълум миқдорда жамоат иши тайинланган бўлса-ю, у бир муддат ишга келмай, жазони ўташдан қочса, бу вақт жазо ўталган вақт сифатида ҳисобланмайди.
Зиёвуддин Намозов
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.