Ҳуқуқ
24.10.2024
2 092

Ўзбекистон Республикаси “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида қуйидагилар жамоат жойларига кирувчи ҳудудлар ва объектлар санаб ўтилган.
Қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:
Жамоат жойларида қуйидагилар тақиқланади:
Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг:
— 56 (1) моддасида жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун,
— 187-моддасида жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик учун,
— 188 (3)-моддасига кўра, тиланчилик қилганлик учун,
— 211-моддасига кўра, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
МЖтКда қайд этилган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш (54-м.), жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш (56-1-м.), майда безорилик (183-м.), фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши (184-1-м.), совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш (185-2-м.), жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш (187-м), тиланчилик қилиш (188-3-м.), байроқлар ва вимпеллардан ғайриқонуний фойдаланиш, плакатлар, эмблемалар ва рамзларни тайёрлаш, тарқатиш ёки тақиб юриш (203-м.) ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш (211-м.) каби ҳуқуқбузарликлар назарда тутилган моддаларни қўллашда бевосита “жамоат жойи” тушунчасига дуч келамиз.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.