currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларЖанубий Кореядан муносабат: Ўзбекистондаги ислоҳотларга ишонч ва ўзбек бозорига қизиқиш ортиб бормоқда

Жанубий Кореядан муносабат: Ўзбекистондаги ислоҳотларга ишонч ва ўзбек бозорига қизиқиш ортиб бормоқда

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

124

Жанубий Кореядан муносабат: Ўзбекистондаги ислоҳотларга ишонч ва ўзбек бозорига қизиқиш ортиб бормоқда

Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси, "Shindong Resources" компанияси раҳбари Ким Ёнг Гу "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг истиқболли инвестициявий имкониятларини муҳокама қилиш учун бизнес вакиллари, ҳукумат ва инвесторларни бирлаштирган муҳим тадбирдир.

Давлат раҳбарининг мазкур тадбирда иштирок этиши мазкур форумнинг аҳамияти ва Ўзбекистон ҳукуматининг инвесторларга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлайди.

Ўзбекистон Президенти инвестициявий муҳитни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш, инвесторлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган муҳим ғоя ва таклифларни билдирди. Масалан, 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланадиган энергия қувватини яратиш ва унинг улушини 2030 йилгача 40 фоизга етказиш мақсадида Ўзбекистоннинг "яшил" энергия бўйича улкан режаларини намойиш этади.

Жаҳондаги етакчи компаниялар билан биргаликда йирик шамол ва қуёш электр станцияларининг ишга туширилиши, "ACWA Power" компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган "яшил" водород лойиҳаси ҳам бу соҳадаги салмоқли ютуқлардир.

Мазкур лойиҳалар давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилаётгани уларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ва мамлакатда "яшил" энергетикани ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда гидроэлектр станцияларини ҳамкорликда қуриш лойиҳаларининг тақдимоти минтақанинг барча давлатларининг етакчи компаниялари билан бу йўналишда очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очмоқда. Бу, шубҳасиз, энергетиканинг барқарор ривожланишини таъминлаш ва минтақанинг умумий фаровонлигига ҳисса қўшиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Қайд этиш керакки, форум иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва инвестициявий муҳитни яхшилашга қаратилган стратегик ташаббус ва лойиҳаларни эълон қилиш платформасига айланди. Унда қатнашаётган иштирокчилар сонининг ўсиши ва уларнинг ранг-баранглиги Ўзбекистон бозорига қизиқиш ортиб бораётганидан, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга билдирилаётган юксак ишончдан далолат беради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 938

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 291

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 010

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 485

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.