currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЖаримадан тортиб озодликдан маҳрум қилишгача... Абитуриент қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушса нима бўлади?

Жаримадан тортиб озодликдан маҳрум қилишгача... Абитуриент қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушса нима бўлади?

Ўзбекистон

calendar

28.07.2023

eye

2 813

Жаримадан тортиб озодликдан маҳрум қилишгача... Абитуриент қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушса нима бўлади?

Абитуриент ўқишга кириш учун қалбаки ҳужжатлардан фойдаланса нима бўлади? Мазкур ҳолатда абитуриентга нисбатан кўриладиган бир қанча чоралар белгиланган. Жумладан: – aбитуриентлар ҳужжатларининг қалбакилиги аниқланса, абитуриент кириш имтиҳонларидан четлаштирилади; – ҳужжатларнинг қалбакилиги абитуриент ўқишга кирганидан кейин аниқланса ўқишдан ҳайдалади; – қалбаки ҳужжат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилинади. Шу билан бирга, Жиноят кодексига кўра, муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш, уларни сотиш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш эса БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: