currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЖазони ижро этиш тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Жазони ижро этиш тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўзбекистон

calendar

29.04.2024

eye

216

Жазони ижро этиш тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

2024 йил 24 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда нималар кўзда тутилган, жазони ижро этиш тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?  

Департамент ахборот хизматидан маълум қилишларича, ҳукумат қарори қабул қилинишидан мақсад – департамент таркибий ва ҳудудий тузилмалари шахсий таркибининг хизмат ва жанговар тайёргарлиги самарадорлигини янада оширишдир.  

Қарорга кўра, департаментнинг ўқув полигони ташкил этилади. Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида бўш турган 0,7 га ер майдонида ташкил этиладиган ўқув полигони департаментининг марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан, алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширилади.  

Ўқув полигонида малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлиги мунтазам ошириб борилади.  

Департамент тезкор ҳаракатлар отряди билан амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш орқали ходимларнинг жанговар шайлиги оширилади.  

Департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда ходимларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли ўқув йиғинлари ташкил этилади.  

Ўқув полигони фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотларни қуриш бўйича Ички ишлар вазирлиги буюртмачи функциясини амалга оширади.  

Бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер (танлов) натижаларига кўра аниқланади.

Ўқув полигонининг бино ва иншоотларини қуриш, ўқув-методик хоналар, ахборот-ресурс маркази, тест маркази, ётоқхона, ошхона, ўқув-тактик шаҳарчалар (умумқўшин тўсиқлар йўлакчаси), саф майдони, спорт майдони (мини-стадион, воркаут), ер ости жанговар ўқ отиш тири ташкил этиш ва моддий-техник базасини шакллантириш департаментнинг марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2025 йил 31 декабрга қадар ўқув полигонини қуриш ишлари якунига етказилади. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 010

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 776

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 037

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 509

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.