Life Style
04.01.2025
696

Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлик алоқаларини фаол ривожлантиришда давом этмоқда ва бу ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи “Жибек Жолы” сайёҳлик поездининг иккинчи маротаба йўлга чиқиши бўлди (биринчиси 2024 йил 18 ноябрда Тошкентга етиб келган эди). Йўналиш географияси кенгайиб, Олмаота, Туркистон ва Тошкентдан ташқари яна 2 та шаҳар – Қозоғистондаги Чимкент ҳамда Ўзбекистондаги Самарқанд шаҳарларини ўз ичига олди.
Туризм қўмитаси ёрдамида амалга оширилаётган лойиҳа фақат саёҳат ишқибозлари учун эмас, балки оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва сайёҳлик компаниялари учун ҳам мўлжалланган. Ушбу лойиҳада 100 дан ортиқ киши иштирок этди.
“Олмаота – Туркистон – Тошкент – Самарқанд – Чимкент – Олмаота” йўналиши бўйича ҳаракатланадиган сайёҳлик поезди 2025 йилнинг 2 январидан 7 январигача йўлда бўлади. Поезд таркибида ҳар бири 36 ўринли 5 та вагон мавжуд.
Бу саёҳат Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қадимги шаҳарларига саёҳат қилиб, Буюк Ипак йўли изидан бориш орзусидаги кишилар учун ҳақиқий кашфиёт бўлди. Ушбу тур доирасида саёҳатчилар икки мамлакатнинг асосий тарихий ва маданий диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш имконига эга бўладилар. Шу билан бирга, улар қулай поездда тунаб қоладилар, бу эса бир вақтнинг ўзида ҳам дам олиш, ҳам саёҳат қилиш учун ноёб шароитлар яратади.
Тур дастурига экскурсиялар, тушлик ва кечки овқатлар, шунингдек, профессионал гидлар ҳамроҳлиги киради. Иштирокчилар кўплаб тарихий обидаларни томоша қилишлари, манзарали кўринишлардан баҳраманд бўлишлари ва туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг бир қисмига айланишлари мумкин.
Алоҳида эътибор Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Ўзбекистон туризм бизнеси вакилларининг учрашувларига қаратилмоқда. B2B форматидаги учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ва сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Жибек Жолы” сайёҳлик поезди нафақат диққатга сазовор жойларни томоша қилиш, балки туристик йўналишлар географиясини кенгайтириш, Марказий Осиёда ички ва халқаро туризмни ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим қадамдир.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.