Ўзбекистон
21.09.2023
1 537

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори — 189 балл тўпланган, аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган 5 нафар талаба давлат гранти асосида ўқийдиган бўлди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинган. Унга кўра, Азиза Ахатова, Мухайёхон Абдулвохидова, Убайдулло Хўжабеков Неъматович, Мухлиса Иргашева ва Санжар Тилаволдиев президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат грантида ўқийди. Маълумот учун, жорий йилда бир нечта абитуриентлар 100 фоизлик натижага қарамай “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига берилган имтиёз сабабли контракт асосида ўқишга кирган. Вазирлик эса максимал балл тўплаган 200 нафар талабага “президент гранти” берилишини айтган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори Мажид Каримовдан бундан кейин ҳам шундай муаммолар пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақида савол берилганда, у “Темурбеклар мактаби”нинг ҳам квоталарини алоҳидалаштириш устида иш олиб борилаётгаеини маълум қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Коллеж ва техникумларда ўқиётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади
Грант маблағлари республика буджетидан ажратилади.
77 фоиз давлат гранти учун ажратилган ўринлар жорий йилги мактаб битирувчилари томонидан эгалланди
Мактаб битирувчиларининг 25 фоизи эса жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган.
Янги ўқув йили учун қабул квоталари тақсимланди
Магистратура учун 17 128 та (8 938 та грант,8 190 та тўлов-контракт) ўрин, ногиронлиги бўлган шахсларга 3 803 та, хотин-қизларга қўшимча 2 000 та давлат гранти учун ўрин ажратилди.
Давлат гранти учун қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади
Бу ўринлар Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун берилади.