Ўзбекистон
25.07.2023
1 698

Аксилкоррупция агентлигининг маълум қилишича, Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори В.М.О. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғи O.A.ga овоз бериш оператори сифатида 2019–2023 йил 1 майга қадар 47,3 млн сўм, шунингдек, омборчи вазифасига ишга қабул қилинган фуқаро Н.Э.ga 2022–2023 йил 1 майга қадар 6,9 млн сўм, 2014-йилда ишдан бўшаган Д.Ҳ.ga эса 2016 йилга қадар 22.9 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаб, жами 77,1 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, В.М.О. Зафаробод туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида директор вазифасида ишлаб келаётган ўғли Р.Д. билан жиноий тил бириктириб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш мақсадида ўз раҳбарлигидаги мактаб ходимлари Н.Ю. ва И.Т.нинг хабардорлигисиз уларни бир вақтнинг ўзида ўғли раҳбарлигидаги мактабда ишлаганлиги тўғрисида сохта ҳужжжатлар расмийлаштириб, 2017–2022 йиллар давомида ушбу икки ходимга мажбурий ушланмалардан ташқари жами 69,8 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаб, умумий ҳисобда 146,9 млн сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Маълум қилинишича, ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар жорий йилнинг апрел ойида Бош прокуратурага юборилган. Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,” “б”, “г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.