Ўзбекистон
16.07.2023
1 664

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил 15 июль куни соат 06:45 ларда Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р-35 “Жиззах-Пахтакор-Гагарин» автомобиль йўлида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti’ни бошқариб бораётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt’нинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашиб, ЙТҲ содир қилган. Оқибатда, Lacetti вa Cobalt ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, ушбу транспорт воситаларида бўлган 3 нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.