currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЖиззах вилоятида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жиззах вилоятида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон

calendar

15.03.2024

eye

126

Жиззах вилоятида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жиззах вилоятида бунёд этилаётган "Avantika Shifokor" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида 100 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

"Shifokor-82" (Ўзбекистон) ва "Avantika Medex Pvt. Ltd." (Ҳиндистон) компаниялари ҳамкорлигида Зомин туманида 11,5 гектар майдонда тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона бунёд этилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдордаги маблағ, жумладан, 15 миллион доллар хорижий сармоя йўналтирилмоқда. Бу ерда таблетка, капсула, инъекция, гель ва бошқа шакллардаги дори воситалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

"Shifokor-82" ва "Avantika Medex Pvt. Ltd." компаниялари узоқ йиллардан бери ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Ўзбекистонда сўнгги йилларда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ва халқаро ҳамкорлик самарадорлиги ушбу компанияларни шу пайтгача Ҳиндистондан импорт қилинаётган дори воситаларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ундади.

Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 222

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 388

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 124

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.