Содда талқин
31.08.2024
1 463

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Гулчи опа томорқа хизмати” кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевнага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони билан тақдирланди. Бунга оид Президент фармони қабул қилинди.
“Мамлакатимизда тадбиркорлик ҳаракатини янги босқичга кўтаришда ўзининг ватанпарварлик, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини яққол намоён этиб, кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, хусусан, боғдорчилик, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини илғор тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш, ҳудудда томорқачиликни кенг тарғиб қилиш, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий масалаларни ечишда алоҳида фаоллик кўрсатаётгани, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, меҳнатсевар ва шижоатли инсонлар этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Гулчи опа томорқа хизмати» кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевнага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони берилсин”, дейилади фармон матнида.
Маълумот учун, Шарофат Нориева Жиззах шаҳар 29-сонли Меҳрибонлик уйидан 9 нафар болаларни қарамоғига олиб, ўз уйида “Оилавий болалар уйи”ни ташкил этган. Шарофат Нориева Тошкент давлат Аграр университети сиртқи бўлими талабаси бўлиш билан бирга, “Гулчи опа” кластери раҳбари, Шароф Рашидов тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади
Мазкур рейтинг қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутади.
Энди тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботлар талаб қилинмайди (рўйхат)
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Бизнеснинг муассиси бўлиш, чет элда ҳисобварақлар очиш ва мулк сотиб олиш — Давлат хизматчиларига нималар тақиқланади?
Давлат хизматчиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида ишга киришдан аввал декларация бериши керак.