Ўзбекистон
26.04.2024
103
Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Анжуманда сўмнинг реал алмашув курси динамикаси йил бошидан 0,9 фоизга қадрсизланиб, узоқ муддатли тренди доирасида шакллангани қайд этилди.
Таъкидланганидек, 2024 йилда умумий инфляция прогнози 9-11 фоизгача оширилди. Прогноз коридорининг нисбатан кенглиги, тарифлар оширилиши муносабати билан аҳолига тақдим этиладиган бир марталик тўловлар, ижтимоий норма ва икки ойлик имтиёзли давр мазкур ўзгаришлар таъсирини юмшатиш имконини бериши ҳамда ҳозирги пайтда ушбу ўзгаришларнинг аҳоли ва тадбиркорлар инфляцион кутилмаларига таъсирини баҳолаш мураккаблиги билан изоҳланади.
Шунингдек, анжуманда инфляция бўйича аввалги прогноз 8-9 фоизлик коридорда юз бериши айтилди.
– Инфляция прогнозларининг ёмонлашуви энергетика бўйича тарифларнинг оширилиши аввалги кутилмалардан юқори даражада бўлгани билан изоҳланади, – деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. – Анъанавий давлатлардан пул ўтказмалари қисқариши давом этмоқда. Бошқа мамлакатлардан келаётган пул ўтказмаларининг эса ошиши кузатилмоқда. Инвестицияларнинг ошиши ва ўтган йилги бир марталик ўсишдан кейин барқарорлашган импортнинг мақбуллашиши ҳисобига миллий валюта курсига босимлар юмшаши кутилмоқда. Асосий ставка ва пул бозоридаги ставкаларнинг корреляцияси ошиб бормоқда, боғлиқлик 0,9 коэффициентгача кўтарилган. Инфляцияни пасайтириш барча иқтисодий идораларнинг биргаликдаги ҳаракатларини талаб қилади. Марказий банк ихтиёрида бюджет дефицитини камайтиришга таъсир ўтказадиган бевосита воситалар мавжуд эмас. Марказий банк бу бўйича ўз хавотирларини Ҳукуматга киритиб боради.
Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2,5 млрд. долларни ташкил этган.
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.