currencies image

12 927,17 UZS

36,74

usd

currencies image

14 717,58 UZS

3,29

eur

currencies image

155,73 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларЖорий йилнинг ўтган даврида талаба хотин-қизлар учун 335,5 млрд сўм имтиёзли (фоизсиз) таълим кредитлари ажратилган

Жорий йилнинг ўтган даврида талаба хотин-қизлар учун 335,5 млрд сўм имтиёзли (фоизсиз) таълим кредитлари ажратилган

Ўзбекистон

calendar

21.08.2023

eye

449

Жорий йилнинг ўтган даврида талаба хотин-қизлар учун 335,5 млрд сўм имтиёзли (фоизсиз) таълим кредитлари ажратилган

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси оилалар билан ишлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолият таҳлили бўйича рақамларни маълум қилди. Қайд этилишича, 30 ёшдан ошган 7 ярим миллиондан ортиқ хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, 1 млн. 680 нафари “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган. Уларнинг 831 133 нафарига тегишли тартибда қуйидаги ёрдамлар кўрсатилди: 1-тоифа бўйича — 424 231 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 376 327 нафари янги иш ўринлари ва жамоат ишларига жойлаштирилди. 2-тоифа бўйича — 49 545 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 40 514 нафарига тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди. 3-тоифа бўйича — 226 727 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 171 550 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди. Шундан, 2 451 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди. 4-тоифа бўйича — 204 523 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан 159 391 нафарига бир марталик моддий кўрсатилган. Шундан, 1 489 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилган; 5-тоифа бўйича — 9 005 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг нинг 7 131 нафарига ёрдам кўрсатилган. Шундан, 680 нафари уй-жой билан таъминланди, 6 451 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди. 6-тоифа бўйича — 86 649 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжман аёллардан 76 220 нафарига моддий ёрдамлар берилди. Шундан, 3 970 нафарига томорқадан унумли фойдаланиши учун амалий ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди. Келтирилишича, 2023-йилнинг ўтган даврида 2022-2023 ўқув йилининг 2-ярми учун 14 110 нафар магистратурада таҳсил олган хотин-қизларнинг тўлов-шартномасига 85,1 млрд.сўм маблағ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган. Шу билан бирга, 2023-йилнинг ўтган даврида 36 минг нафардан зиёд талаба хотин-қизлар учун 335,5 млрд.сўм миқдорда имтиёзли (фоизсиз) таълим кредитлари ажратилган.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 469

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 216

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 079

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
935

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.