Ўзбекистон
27.10.2023
798
АОКАда ўтказилган брифингда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов маълум қилишича, жорий куз-қиш мавсуми давомида 27,6 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичларига асосан жорий йил якунига қадар жамият томонидан 53,8 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, бунда режа кўрсаткичи 102 фоизга бажарилиб 1,0 млрд кВт/соат ортиқча электр энергия ишлаб чиқарилиши белгиланган. 2023–2024 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолининг электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бугунги кунгача электр станциялар белгиланган режага мувофиқ мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Жорий йилда мавсумга тайёргарлик кўриш режасига мувофиқ, жами 53 та энергоқурилмада, жумладан, 12 та энергоблок, 31 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси ва 1 та газ-турбина қурилмасида мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган эди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича жами 53 та энергоқурилмадан бугунги кунга қадар 46 тасида (87 фоиз) белгиланган режага мувофиқ таъмир ишлари якунланган ва 7 та энергоқурилмада таъмир ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу энергоқурилмаларда таъмирлаш ишлари 15 ноябрга қадар электр энергия ишлаб чиқариш режасига таъсир қилмаган ҳолда тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилиши белгиланган. Таъмир ишлари сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий мутахассислар қатори АҚШнинг “General Electric”, Россиянинг “Силовые машины”, “Калужский турбинный завод” ва “Таганрогский котелостроительный завод”, Япониянинг “Mitsubishi Hitachi Power Systems”, Жанубий Кореянинг “Hyundai” консорциуми вакиллари ҳам жараёнларга жалб этилган. Тошкент иссиқлик маркази тизимидаги 3- ва 5-сон иссиқлик марказларида ҳар бирининг қуввати 100 Гкалл бўлган 4 та қозон қурилмалари реконструкция қилиш орқали захира ёқилғиси бўлган мазутга мослаштирилди ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Оқтепа” ва “Боғзор” МФЙда когенерация қурилмалари ишга туширилди. Иссиқлик электр станцияларидаги 35-110-220- 500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмалари ускуналарининг техник ҳолатини текшириш мақсадида – 586 та ток трансформаторида, – 171 та кучланиш трансформаторида, – 5 та автотрансформатор, – 1025 та ажраткичларда – синаш ва созлаш ишлари бажарилиб, аниқланган нуқсонлар бартараф этилган. 2023-йил ноябрь—декабрь ойларида кунлик ўртача 158 млн кВт/соат ҳамда 2024-йил январь—март ойларида кунлик ўртача 160 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун жами 6,3 млрд куб метр табиий газ, 820 минг тонна мазут, ҳамда 670 минг тонна кўмир сарфланиши кутилмоқда. “Мавсумга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида ёқилғини қабул қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тизими техник назоратдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди”, — деб маълум қилди Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Айирбошлаш шартномасини тузиш тартиби қандай?
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.