Ўзбекистон
31.01.2026
310

Ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши жуда муҳим, чунки у бола ва ўсмирларнинг жисмоний, ақлий ва руҳий ривожига бевосита таъсир қилади.
Соғлом овқат:
— хотирани яхшилайди,
— диққатни жамлашга ёрдам беради,
— дарсларни яхши ўзлаштиришга хизмат қилади.
Нотўғри овқатланиш эса чарчоқ, эътиборсизликка олиб келади.
2025 йилда илк бор болалар ўртасида семириш ҳолатлари озғинлик кўрсаткичларидан анча юқори бўлди.
Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан илк бор мактабларда соғлом овқатланиш бўйича ишлаб чиқилган глобал тавсиялар эълон қилинди.
Маълумотларга қараганда, мактаб ёшидаги ҳар ўнинчи бола ва ўсмир семиришдан азият чекяпти. Ҳар бешинчиси, яъни жами 391 миллион нафар ўғил-қиз ортиқча вазнга эга. Шунингдек, дунё аҳолиси орасида 800 миллиондан ортиқ киши қандли диабетга чалинган.
Шу маънода, куннинг катта қисмини мактабда ўтказадиган миллионлаб болалар учун овқатланиш рациони муҳим. ЖССТ раҳбари фикрича, умумтаълим муассасаларида соғлом таомланиш келажакда турли касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
ЖССТ тавсиялари мактабларда зарарли маҳсулотлар, хусусан, шакар, туз ва трансёғлар истеъмолини камайтириш, аксинча мева-сабзавот, ёнғоқ, дон ва дуккакли маҳсулотлар улушини оширишни назарда тутади.
Ташкилот янги қўлланмани амалиётга жорий этиш учун мамлакатларга техник кўмак кўрсатишни режалаштирмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Даромадни яшириш қандай оқибатларга олиб келади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланган.