Ўзбекистон
24.07.2022
651
Янги қабул қилинган Президент қарорига кўра, оммавий ахборот воситаларига бир қатор имтиёзлар берилди. Хусусан, 2022 йил 1 июлдан бошлаб 3 йил муддатга ОАВ (реклама хусусиятига эга ОАВ мустасно): – фойда солиғини 50% чегирмада тўлайди; – олиб кириладиган айрим товарлар (матбаа ускуналари, замонавий фото-радиотелевизион ускуналар, қоғоз) божхона божидан озод этилади. Эътиборга молик жиҳати шу бўлдики, 2023 йилдан бошлаб давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотларига даврий босма нашрлар ва китобларни бепул юбориш амалиёти бекор бўлиши назарда тутилган. Энди мазкур маҳсулотларни улар томонидан харид қилиш тартиби жорий этилади. Бундан ташқари, шу йилнинг 1 октябридан болалар учун мўлжалланган теле-радио маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун танлов эълон қилиниб ҳар бири учун 300 БҲМ (ҳозирги кун ҳолатга 90 миллион сўм) мукофот пули берилади. Шунингдек, фаол журналистлар учун қуйидаги рағбатлантириш назарда тутилган: ОАВда эълон қилинган 100 та энг яхши материал учун 15 миллион сўмгача; амалий ва долзарб аҳамиятга эга энг яхши 100 тагача материал учун давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар. Бунда, мукофотлаш тадбирлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган махсус электрон платформа орқали амалга оширилади. 2023 йилдан бошлаб «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари учун: бош миллий мукофот – автомобиль; 1-ўринга – 60 миллион сўм; 2-ўринга – 52.5 миллион сўм; 3-ўринга – 45 миллион сўм мукофот пуллари эълон қилинади. Яна 12 та рағбатлантирувчи номинация учун 30 миллион сўмлик бир марталик пул мукофоти жорий этилади. Қарор билан обуначиларга ҳам бир қатор енгилликлар яратилиши назарда тутилган. Масалан, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан обуна бўлишни таъминловчи «Обуна» ягона электрон платформаси ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади. Шулар билан бир қаторда, аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида қонунчиликда «урф»га айланиб улгурган “Cashback” тизими обуна бўлишда ҳам жорий этилиши назарда тутилмоқда. Унга кўра, турли даврий босма нашрларга махсус платформа ва унинг мобил иловаси орқали обуна бўлинганда обуна суммасининг 10%, болалар учун мўлжалланган обуна турларига 20% кешбек 1 ой давомида обуначининг банк картасига тушириб берилади. Умуман, ушбу ҳужжат нафақат ОАВ, балки бутун аҳолини қамраб олган рағбат чораларини назарда тутганлиги эътиборга моликдир. Охунжон Бобоев, Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Номусга тегиш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдиришга қандай жавобгарлик бор?
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш мумкинми?
Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда
«1008»га келган савол: «Нафақа ҳамда моддий ёрдам қандай оилаларга тайинланади?»