Ҳуқуқ
05.06.2025
57
Умидсиз солиқ қарзи – айрим солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари зиммасида турган солиқларнинг тўланиши ва (ёки) ундирилиши имкони бўлмай қолган солиқ қарзи.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига мувофиқ, қуйидагилар ундириш имкони бўлмай қолган умидсиз солиқ қарзи деб эътироф этилади:
▪️ юридик шахс тугатилганда — юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) томонидан қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзини узиш имкони бўлмаганлиги сабабли унинг узилмай қолган қисми бўйича;
▪️ якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахс банкрот деб эътироф этилганда — қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзининг узилмай қолган қисми бўйича;
▪️ жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганда — унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтган тақдирда, унинг солиқ қарзининг узилмай қолган қисми бўйича;
▪️ суд томонидан ҳужжат қабул қилиниб, унга мувофиқ солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганда, шу жумладан суд томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилганда;
▪️чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда.
Шунингдек, солиқ қарзини ундирилиши умидсиз қарз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга органлар Солиқ кодексига кўра, қуйидагилар ҳисобланади:
▪️ юридик шахс жойлашган ердаги ёки жисмоний шахснинг яшаш жойидаги солиқ органлари;
▪️солиқ тўловчи ёки солиқ агенти ҳисобда турган жойдаги солиқ органлари;
▪️Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган божхона.
Оғабек Жўраев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?
Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.