currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЗўравонликдан жабрланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш: Ижтимоий хизматлар ҳақида билишингиз керак бўлган муҳим қоидалар

Зўравонликдан жабрланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш: Ижтимоий хизматлар ҳақида билишингиз керак бўлган муҳим қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

18.02.2026

eye

392

Зўравонликдан жабрланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш: Ижтимоий хизматлар ҳақида билишингиз керак бўлган муҳим қоидалар

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этилган пайтда энг муҳим масала жабрланган боланинг ҳаёти, руҳий ҳолати ва келажагини ҳимоя қилиш, уни зўравонлик юз берган муҳитдан чиқариш ҳамда хавфсиз ижтимоий муҳитга қайта мослаштиришдан иборат. Шу нуқтаи назардан ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарори билан “Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди ва зўравонликдан жабрланган ёки зўравонлик хавфи остида бўлган болалар билан ишлашда янги ёндашув жорий этилди.

Ушбу Низом кимларга татбиқ этилади?

Мазкур Низом зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларга, шунингдек, уларнинг оилаларига нисбатан қўлланилади. Бундан аниқланадики, давлат ижтимоий ёрдами фақатгина болаларга эмас, балки унинг оиласига ҳам кўрсатилади. Низомда ушбу тоифадаги болаларга ижтимоий ҳимояга муҳтож болалардеб таъриф берилган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қандай ижтимоий хизматлар кўрсатилади?

Низомга мувофиқ 2 та турдаги ижтимоий хизматлар назарда тутилган. Кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг биринчи кўриниши ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун кўрсатилади ва ўз навбатида 6 ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли ижтимоий хизматлар, 1 йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли ижтимоий хизматлар ва 1 йилгача бўлган муддатга тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматларга ажратилади. Кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг иккинчи кўриниши ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун “Меҳрли оила” хизмати ҳисобланади. Шу билан бир қаторда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига психологик-педагогик, психоижтимоий, ҳуқуқий ва оилавий терапия хизматлари ҳам кўрсатилади.

Низом доирасида ижтимоий хизматлар қайси ташкилотлар томонидан кўрсатилади?

“Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига асосан, қайси ижтимоий хизмат тури қандай ташкилотлар томонидан кўрсатилиши белгилаб қўйилган. Қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий хизматларни кўрсатиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. “Меҳрли оила” ижтимоий хизматларини кўрсатиш  “Инсон” марказлари томонидан амалга оширилиши мустаҳкамлаб қўйилган. Бундан ташқари қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий хизматлар ва тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.

Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ташкилотларга қандай талаблар қўйилган?

Ижтимоий хизмат кўрсатиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтиши ва бунинг учун тегишли сўровномани тўлдириши лозим. Сўровномада кўрсатилиши назарда тутилган маълумотлар рўйхати Низомнинг 8-бандида белгиланган ва улар қуйидагича:

- юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), манзили, банк ҳисобварағи, банк реквизитлари ва телефон рақами;

- якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШШИР ва биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ҳамда рақами;

- ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳудуди;

- ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари.

Сўровнома юборилгач, талабгор камида 2 нафар психоижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг мавжудлиги ва уларнинг камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши ҳамда соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг бўлиши ва бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланганлиги жиҳатидан ўрганиб чиқилади.

Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартиби қандай ва тўловлар қандай қопланади?

Ижтимоий хизматлар ваучер тизими орқали амалга оширилади. Низомнинг 17-банди қоидаларидан келиб чиқиб, боланинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари ахборот тизими орқали ижтимоий хизмат кўрсатувчини мустақил танлайди ва шундан сўнг ваучер шакллантирилади. Ижтимоий хизмат кўрсатувчини танлаш белгиланган муддатда амалга оширилиши керак, акс ҳолда хизмат кўрсатиш бекор қилиниши мумкин. Бундан кўзланган мақсад эса ота-оналарнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган. Шакллантирилган ваучер асосида кўрсатилган хизмат учун харажатлар ваучернинг фойдаланилган қисми учун субсидия ажратиш шаклида қопланади. Субсидия миқдорини белгилашда кўрсатилган хизмат соати, боланинг ёши ва хизнат кўрсатиш ҳудуди ҳисобга олинади.

Мазкур Низом зўравонликдан жабрланган болалар ва уларнинг оилаларини ҳимоя қилишда илк бор тизимли, рақамлаштирилган ва молиявий кафолатланган ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини жорий этди. Низомнинг амалда самарали ижро этилиши болалар манфаатларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

 

Адхамжон Фазилов,

“Адолат” МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 542

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
1 203

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


11-феврал 2026, 04:20
874

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
750

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.