Якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги деганда нима тушунилади?
Қонунга кўра, якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.
Оилавий поликлиникага бириктирилган махсус автотранспорт воситасидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун махсус хизматларнинг транспорт воситаларида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт.
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги меҳнат таътили ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар бериладими?
Низомга кўра, ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.
Хорижга чиқиш паспорти олиш учун отанинг розилиги шартми?
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.
29-декабр 2024, 03:23
29-декабр 2024, 03:23
29-декабр 2024, 03:23