currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ҳуқуқ

calendar

01.08.2025

eye

505

1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда янги тартиб жорий этилади 

Қонунчиликка кўра, давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда қуйидагилар белгиланди:

— республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

—  тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Давлат органларида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади 

Қонунчиликка кўра, давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.

Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:

— ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этади;

— спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг “hrm.argos.uz” платформасига киритиб борилишини таъминлайди.

Айрим оилалар фарзандларини қабул қилган боғчаларга компенсация тўланади 

Қонунчиликка кўра, айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат буджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади. 

Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади. 

Иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади 

Қонунчиликка кўра, "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади. 

Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади. 

Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади 

Қонунчиликка кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Бунда:

— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;

— базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади. 

Мебель технологлари малака сертификатларини олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади 

Қонунчиликка кўра, маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. 

Озиқ-овқатлар учун техник регламентлар мажбурийлиги бекор қилинади 

Қонунчиликка кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади

Бунда Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилган тадбиркорларга имтиёзлар берилади 

Қонунчиликка кўра, 2027 йил 31 декабргача Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилади: 

🔹 ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
 
🔹 ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 394

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 120

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
905

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
885

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.