Ҳуқуқ
12.11.2024
135
Мазкур санадан бошлаб назоратчилар ва сув таъминоти ходимлари орқали нақд пул билан тўлов қабул қилинмайди.
1 декабрдан Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур чора сув таъминоти соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига қарши курашишга қаратилган.
Эндиликда мазкур санадан бошлаб назоратчилар ва сув та’миноти ходимлари орқали нақд пул билан тўлов қабул қилинмайди.
Фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган тўлов усулларини танлашлари мумкин:
Хабарда таъкидланишича, сўнгги вақтларда соҳада коррупция ҳолатлари аниқланган. Масалан, Сирдарё вилоятидаги инспектор 36 нафар жисмоний ва юридик шахснинг ишончига кириб, давлат компанияси ва фуқароларнинг ҳисоб рақамларига ўтказмасдан 52 млн сўмни ўзлаштириб олган.
Бундан ташқари, “Хоразм сув таъминоти” компаниясининг 5 та туман филиаллари масъуллари томонидан истеъмолчилар томонидан тўланган 380 млн сўм маблағлар банк ҳисоб рақамларига ўтказилмасдан ўзлаштирилгани аниқланган. Иккала ҳолат бўйича ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.