currencies image

12 741,76 UZS

26,69

usd

currencies image

14 035,05 UZS

6,20

eur

currencies image

139,85 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликлар“103” хизматида тез тиббий ёрдам бригадалари сони 2 800дан ошди

“103” хизматида тез тиббий ёрдам бригадалари сони 2 800дан ошди

Ўзбекистон

calendar

27.08.2024

eye

99

“103” хизматида тез тиббий ёрдам бригадалари сони 2 800дан ошди

Соғлиқни сақлаш тизимда узоқ йиллар фойдаланиб келинган, эскириб қолган ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган автотранспорт воситаларининг 80 фоизи янгиланиб, 2 224 та энг замонавий автомашиналар фойдаланишга топширилди. 2017 йилда атиги 24 та бўлган реанимобиллар сони 2024 йилнинг айни даврига келиб, 510 тага етказилди, деб хабар бермоқда ССВ.

Шунингдек:

  • 2017 йил 818 та тез тиббий ёрдам шахобчаси фаолият кўрсатган бўлса, 2024 йил улар сони 1 766 тага кўпайди;
     
  • тез тиббий ёрдам бригадалари сони ушбу даврда1 648тадан 2 838 тага етди;
     
  • “Тез ёрдам”нинг хизмат кўрсатиш радиуси шаҳарларда 25-30 км.дан 9-12 км.га қисқарди;
     
  • ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди;
     
  • охирги йилларда соҳага 1 000 дона замонавий Volkswagen Caddy русумли автомобиллар етказиб берилди ва тизимдаги барча автотранспорт воситалари GPS-трекер билан таъминланди;
     
  • мамлакатнинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди;
     
  • битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари эса 20 тадан 45 тагача оширилди.

Улашиш:

Бошқалар

21-август 2024, 12:46
1 379

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 369

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 321

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.


24-август 2024, 04:13
1 304

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди

ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.