Ўзбекистон
05.09.2023
1 380

Ижтимоий тармоқлардаги Элликқалъада 13 яшар қизнинг номусига тегилганлиги ҳақидаги видеомурожаат тарқалган. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолатни тасдиқлади. Қайд этилишича, Элликкалъа тумани “Амиробод” ОФЙда яшовчи фуқаро 30.08.2023 йилда туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни Элликкалъа тумани “Амиробод” ОФЙда яшовчи қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Мазкур ҳолат Республикаси прокурори томонидан жойида ўрганилиб, суд тиббиёт экспертизасининг 05.09.2023 йилдаги ҳулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш хужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. “Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинди”, — дея қўшимча қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.